Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Телекоммуникациялар соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 28 июндаги ПФ-2647-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика телекоммуникациялар тизимини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бош директори лавозимга компания акциядорлари умумий мажлиси томонидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бошланғич устав сармояси унга:
«Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари мол-мулкини;
компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш ҳисобига шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 сентябрдаги 453-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 38-39-сон, 428-модда)
4. «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг устав фонди таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Телекоммуникациялар хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг тугатилаётган «Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари таркибига кирган 4-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимида мустақил амалга ошириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг таъсис мажлиси белгиланган тартибда ўтказилишини, раҳбар органлари тузилишини ва унинг устави тасдиқланишини таъминласин;
2001 йил 1 январгача мустақил баҳолаш компанияларини жалб қилган ҳолда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав жамғармасига берилаётган мол-мулк қийматини ва акциялар пакетларини баҳоласин, шунингдек «Ўзбектелеком» компанияси акцияларини хорижий инвесторларга сотишга тайёрлаш учун халқаро молиявий маслаҳатчини жалб этсин;
2001 йил 1 апрелгача «Ўзбектелеком» компаниясининг хорижий инвесторларга сотишга мўлжалланган акциялари пакетларини тендер савдоларига қўйсин.
7. Ҳукумат қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 30 июнь,
253-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари таркибидан чиқариладиган ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимида фаолият кўрсатувчи корхоналар
РЎЙХАТИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Давлат корхоналари
«UzPAK» маълумотлар узатиш тармоғи корхонаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхонаси
Шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоқларини бошқариш маркази
II. Акциядорлик жамиятлари
«Алоқаинвест»
«Саноаталоқа»
«РRENOS» ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик бюроси
«Автоалоқа»
«Электралоқатаъминот»
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзимпексалоқа»
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Қўшма корхоналар
«Алоқа-ДЭУ»
«Камалак-ТВ»
«Ўздунробита»
«Ўзйўлдошалоқа»
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарори 4-банди 2-хат бошининг биринчи жумласи, 5-бандининг 3-хат боши, қарорга 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б-иловалар, 6-илова 1-бўлимининг 1 ва 2-бандлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Удинет» қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти шарт-шароитлари тўғрисида» 1997 йил 20 октябрдаги 479-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 38-39-сон, 428-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 5 ва 5а-иловалардаги «Хабар» газетаси (компаниянинг уюшган аъзоси)» ва «Хабар» газетаси» сўзлари тегишлича чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қароридаги, Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик фонди (ЕDСҒ) томонидан ажратиладиган маблағларни ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 мартдаги 102-сон қарори 3-бандидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 14-бандидаги ва Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукумати кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 2 октябрдаги 460-сон қарори 2-бандининг 4 ва 5-хат бошиларидаги «Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компанияларига кўрсатмалар «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.