Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2016 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
2. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қарорининг қўлланиш тартиби ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
3. «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
4. «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
6. «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини (Сан-Франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раисини сайлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раисини сайлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Б. Артикова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 18 октябрь,
КҚ-107-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 10-сон, 352-модда)