Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси 2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида чақирилсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти якунларига ҳамда келгуси йиллардаги устувор вазифаларга бағишланган маъруза тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
2. «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
3. «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
|
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
4. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
5. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
6. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
7. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари |
8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига парламент сўровларини юбориш тўғрисида.
|
Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари |
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Б. Артикова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 5 август,
КҚ-95-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 8-сон, 269-модда)