Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2018 06.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2879
ONLINE TRANSLATE
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг Қарори, 06.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2879
Кучга кириш санаси
15.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2018
Ҳужжат 22.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2879]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 515-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3085, 06.11.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини
мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиялари (бундан буён матнда вилоят комиссиялари деб юритилади), туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (бундан буён матнда туман комиссиялари деб юритилади), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда назорат қилувчи органлар деб юритилади) якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказишда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат қилувчи органлар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини Кенгаш қарорлари асосида текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ва қўзғатилган жиноят ишлари доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштиришга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркор — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органлар — хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли текшириш — назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тартибида текшириш — якка тартибдаги тадбиркорларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш улар ўз фаолиятини амалга ошираётган жойда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишда қуйидаги масалалар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқ ва ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) буюмларда Давлат асиллик тамғаси ўрни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси асиллик тамға белгисининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга доир қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) санитария, ветеринария, ёнғин хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги назорати, энергетика ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лицензияланадиган фаолият билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши ҳам текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш фақатгина қуйидаги назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари — мазкур Низомнинг 5-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси — мазкур Низомнинг 5-банди «в» кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлат назорати органлари — мазкур Низомнинг 5-банди «б» ва «г» кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат санитария, ветеринария, ёнғин хавфсизлиги, энергетика назорати органлари, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида — мазкур Низомнинг 5-банди «д» кичик бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли лицензияловчи органлар — мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган масалалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида текшириш ўтказишга рухсат бериш, текшириш ўтказишни рад этиш ёки мурожаатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш, текширишлар ўтказиш муддатини кўчириш ҳамда текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар бўйича қарорлар тегишлича Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) ёки ушбу Низомда назарда тутилган ваколатлар доирасида вилоят комиссиялари раислари томонидан (текширишга рухсат беришдан ташқари) имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлисларида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ҳужжатлар тегишлича Кенгаш раиси ва унинг ҳудудий комиссиялари раислари томонидан имзоланадиган қарор шаклида, Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлислари оралиғида тезкор кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ҳужжатлар хат шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш қарори билан рухсат берилган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини текширишга тегишли назорат қилувчи орган юқори ташкилотининг мазкур масала бўйича буйруғи асосида ушбу назорат қилувчи орган марказий аппарати ёки таркибий бўлинмаларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотлари Кенгаш қарори билан рухсат берилган якка тартибдаги тадбиркорларда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишни ўзларининг қуйи бўлинмаларига топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли асослар мавжуд бўлганда (якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатганда, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари вақтинча фаолият юритмаганда, якка тартибдаги тадбиркор касаллиги ва бошқа сабаблар) текшириш муддати тегишлича Кенгаш ёки вилоят ҳудудий комиссияси қарори асосида кейинги муддатларга кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўтказилган текшириш натижаларига рози бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига, судга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ёки бошқа идораларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига мурожаат этган тақдирда, назорат қилувчи органлар ўзларининг юқори ташкилотлари буйруқлари асосида Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан қўшимча равишда келишмасдан, фақат якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларида кўрсатилган низоли масалалар юзасидан аниқлик киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Якка тартибдаги тадбиркорлар уларда ўтказилаётган қисқа муддатли текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишни амалга оширишга рухсат олган назорат қилувчи органларнинг номи ва текшириш муддатлари тўғрисидаги ахборотни тегишлича Кенгаш, вилоят ёки туман комиссияси ишчи органидан бепул олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида режадан ташқари қисқа муддатли текшириш ёки назорат тартибида текшириш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида текширишлар бир кун давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини қисқа муддатли текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида Кенгаш қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Назорат қилувчи органларга хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ушбу назорат қилувчи органлар томонидан дастлаб ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мурожаатнинг аноним эмаслиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги, қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлиги, шунингдек унда баён этилган масалаларни ўрганиш ушбу назорат қилувчи орган ваколатига тегишли эканлиги, мурожаатда қайд этилган ҳолатларни текшириш давомида ўрганиш имкони мавжудлиги, мурожаатда кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолият кўрсатаётганлиги ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мурожаатни кўриб чиқиш доирасида якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш сўралаётган якка тартибдаги тадбиркорнинг номи ёки текширилиши лозим бўлган шохобчаси (шохобчалари), солиқ тўловчининг идентификация рақами, унинг манзили, фаолият тури, ушбу тадбиркорлик субъекти томонидан талаблари бузилган қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ва қисқа муддатли текшириш ўтказиш мўлжалланган муддатни кўрсатган ҳолда қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисида хат юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органларнинг қуйи тузилмалари юқоридаги маълумотларни тўлиқ кўрсатган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларда қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш тўғрисида ўзларининг марказий аппаратига мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатга текширишда ўрганилиши лозим бўлган масалалар бўйича унификациялашган назорат саволномаси ишлаб чиқилиб, назорат қилувчи орган раҳбари тасдиқлаган текшириш дастури илова қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Назорат қилувчи органларнинг якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида режадан ташқари қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаатининг асослилиги, текшириш дастурининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқлиги Кенгаш ва унинг вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органлари томонидан, заруратга қараб, назорат қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаларига кўра қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлар бўйича Кенгаш ишчи органи томонидан қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш, ўтказишни рад этиш, мурожаатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки ундаги айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш тўғрисидаги таклифлар мурожаатлар келиб тушгандан кейин беш иш кун муддатда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа муддатли текширишга рухсат бериш бўйича тайёрланган таклифлар Кенгаш раиси ўринбосари билан келишилган ҳолда Кенгаш раисига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг хатини ўрганиш натижасида қисқа муддатли текширишга рухсат бериш учун асослар мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, текшириш ўтказишни рад этиш тўғрисида Кенгаш раиси ўринбосарига таклиф киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ қисқа муддатли текширишларга рухсат бериш тўғрисидаги таклиф, назорат қилувчи органлар мурожаати асосли бўлган тақдирда мурожаат келиб тушган куни тайёрланиб, бир иш куни давомида ва Кенгаш раиси ўринбосари билан келишилган ҳолда Кенгаш раисига юборилади.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2879-2, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаат ёки текшириш дастури белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган асослар мурожаатда тўлиқ кўрсатилмаган ҳолларда Кенгаш ишчи органи уч иш кунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш учун улар тегишли назорат қилувчи органга Кенгаш котиби имзоси билан қайтарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кенгаш ишчи органи томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор Кенгаш раиси томонидан имзолангандан кейин бир иш кунида тегишли назорат қилувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятида қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, текшириш дастури Кенгаш ишчи органи томонидан келишилиб, унга Кенгаш қарори рақами, келишилган кун санаси қайд этилади ва Кенгаш котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркор томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича бевосита Кенгашга берилган мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай мурожаатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли назорат қилувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини режадан ташқари қисқа муддатли текшириш ҳақидаги топшириқларни, бундай текширишни ўтказиш бўйича Кенгаш қарори мавжуд бўлган тақдирдагина, юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Назорат тартибида текшириш назорат қилувчи орган томонидан ўзи илгари ўтказган текшириш натижалари бўйича фақат далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатда ёки якка тартибдаги тадбиркор мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатда, бир иш куни давомида назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиясининг қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатда назорат тартибида текшириш ўтказишга рози бўлмаса, назорат тартибидаги текшириш муддати назорат қилувчи органнинг мурожаати асосида Кенгаш ёки вилоят ҳудудий комиссияси қарори билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Текширишларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Назорат қилувчи органлар текширишни Кенгашнинг қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарори, назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи ҳамда текшириш дастурига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда назорат қилувчи органнинг ваколатлари ва текшириш дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган якка тартибдаги тадбиркор номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахс (шахслар), текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Текширувчи мансабдор шахс (шахслар) текшириш бошланишидан олдин якка тартибдаги тадбиркорни текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатади, шунингдек мазкур Низомнинг 20-банди биринчи хатбошида кўрсатилган текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар нусхаларини тилхат олинган ҳолда топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган якка тартибдаги тадбиркорга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган якка тартибдаги тадбиркорнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган якка тартибдаги тадбиркор мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, текширувчи мансабдор шахс (шахслар) томонидан уларнинг ўзлари ва текширилаётган якка тартибдаги тадбиркор имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган якка тартибдаги тадбиркор мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага текширувчи мансабдор шахс (шахслар) томонидан тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Текширувчи мансабдор шахс (шахслар) текшириш бошлангандан кейин якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этилган «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»га тегишли ёзувларни белгиланган тартибда киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда — уни тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи мансабдор шахс (шахслар) томонидан тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Текшириш билан якка тартибдаги тадбиркорнинг бевосита текшириш ўтказиш йилидан олдинги беш календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти қамраб олиниши мумкин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш ўтказилаётган календарь йил даврларини текширишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган масалалар бўйича қайта текшириш ўтказиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади. Текшириш далолатномаси (маълумотномаси) камида икки нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш далолатномасининг (маълумотномасининг) нусхалари назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказаётган мансабдор шахси (шахслари) ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан имзоланади ва бир нусхаси якка тартибдаги тадбиркорга уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилган якка тартибдаги тадбиркор ўтказилган текшириш натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада (маълумотномада) ёзма равишда акс эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган якка тартибдаги тадбиркор текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, текширувчи мансабдор шахс (шахслар) бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси бир иш куни давомида якка тартибдаги тадбиркорга почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома) назорат қилувчи органнинг ички идоравий ҳужжати билан белгиланган тартибда рўйхатга олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини текширишлар якка тартибдаги тадбиркорлар сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан ўзининг мижозига унда солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатлари бўйича хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор текшириш ўтказиш вақтида адвокат хизматидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган бирлашмалар вакиллари, солиқ маслаҳатчиларини, адвокатларни текширишда иштирокини таъминлаш якка тартибдаги тадбиркорлар ташаббуси билан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Назорат тартибида текширишлар мазкур Низомнинг 20-банди учинчи хатбошида белгиланган тартибда расмийлаштирилган буйруқ асосида, 20 — 26-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади ва натижалари 25-бандида белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга ошириладиган назорат вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Назорат қилувчи органлар зиммаларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган айрим назорат вазифаларини мазкур Низомнинг иловасида назарда тутилган ҳолларда Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга ошириладиган назорат тадбирлари назорат қилувчи орган раҳбари ёки ўринбосарининг буйруғи ҳамда тасдиқланган дастур асосида амалга оширилиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси санани кўрсатган ҳолда назорат тадбири ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Назорат қилувчи органлар томонидан мазкур бобга мувофиқ ўтказилган назорат тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар тегишлича йил якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Кенгаш ишчи органига тақдим этилиб, улар текширишлар тўғрисидаги даврий маълумотларга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Текширишларни ўтказилиши мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кенгаш, вилоят ва туман ҳудудий комиссиялари ишчи органлари Кенгаш вилоят ва туман ҳудудий комиссияларининг назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро алоқасини таъминлайди ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилган текширишлар тўғрисидаги ахборотларни махсус компьютер дастури маълумотлар базасига киритган ҳолда ойма-ой таҳлил қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилган ҳар бир режадан ташқари қисқа муддатли текшириш бўйича назорат қилувчи орган ваколати доирасида чора кўриш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин 10 кунлик муддат ичида текширишнинг бошланган ва тугалланган санаси ҳамда унда аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кенгаш, вилоят ва туман ҳудудий комиссиялари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти ноқонуний текширилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Кенгаш ва ҳудудий комиссиялар ишчи органларининг ходимлари, шунингдек назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари мазкур Низом талабларига риоя этишлари, текшириш муносабати билан ўзига маълум бўлган тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар, шунингдек ошкор этилмаган ахборотини учинчи шахсларга ошкор этмаслиги, ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар бевосита айбдорлардан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган Кенгаш ва ҳудудий комиссиялар ишчи органларининг ходимлари, шунингдек, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (ҳудудий комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорга тақдим этиладиган назорат қилувчи орган раҳбарининг ёзма буйруғи асосида Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз назорат функциялари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари томонидан ва бошқа ваколатли органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш (хизмат) ҳолатларини бартараф этиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ёки ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан тегишли буйруқлар асосида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган якка тартибдаги тадбиркорларда намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, оқова сувларни ҳар ойда лабораторияларда тадқиқ этишни амалга ошириш, шунингдек мавжуд қонунларга кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий шаҳодатланиш дафтарчаларининг мавжудлигини олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга берилган ваколатлар доирасида якка тартибдаги тадбиркорларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари томонидан — фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг, солиқ ва мажбурий тўловларнинг тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар ёки бошқа тўлов ҳужжатлари, товар чеклари китобчаси (якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо фаолияти билан шуғулланган ҳолларда) мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(олтинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2879-2, 13.10.2017 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(еттинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2879-2, 13.10.2017 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда расмий равишда ўз фаолиятини тўхтатган даврда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини давом эттираётган жисмоний шахслар фаолиятида текширишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан гўшт ва сут маҳсулотларини белгиланмаган жойларда ҳамда келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотилиши устидан назорат ишларининг амалга оширилиши;
(еттинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2879-2, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси ва туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари томонидан молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча қурилишларда, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектларида рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан қисқа муддатли текширишлар ўтказилганда;
(саккизинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2879-2, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгандан кейинги даврда аниқланган, у фаолият кўрсатган вақтда йўл қўйилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқаронинг якка тартибдаги тадбиркор томонидан иш ҳақи белгиланган муддатда тўланмаганлиги тўғрисидаги мурожаатини, назорат тадбири ўтказиладиган якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида вазирлик томонидан Кенгаш ишчи органини олдиндан хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири буйруғи асосида ўрганиш;
(ўнинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2879-2, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари томонидан нақд пул маблағлари ёки пластик карточка орқали амалга оширилган тўлов шаклидан келиб чиқиб нархларни сунъий равишда ошириш ёки камайтириш, назорат-касса машиналари, тўлов терминалларини қўллаш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чекларни берилиши, нақд пул тушумларининг тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши масалалари бўйича текширишлар ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш.
(илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 6 июндаги 2-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган (рўйхат рақами 2879-1, 20.06.2017 й.) — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 557-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирлари олиб борилиши.
(илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2879-2, 13.10.2017 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилганда.
(илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 11 декабрдаги 236-сонли (рўйхат рақами 2879-3, 21.12.2017 й.)қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилагн — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2879-3/0438-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 348-модда, 25-сон, 557-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й., Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2879-3/0438-сон, 07.11.2018 й., 10/18/3085/2163-сон)