ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2882]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлиги қарор қилади:
1. Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 апрель,
22/ҚҚ-сон
Меҳнат вазири ўринбосари Б. НИЗОМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 апрель,
8-Қ/Қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 7 апрелдаги 22/ҚҚ ва 8-Қ/Қ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Академик лицейларнинг битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейлар битирувчиларига бериладиган айрим мутахассисликлар рўйхатида назарда тутилган таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар (бундан буён матнда мутахассислик деб юритилади) берилади.
2. Академик лицейларнинг битирувчиларига бериладиган мутахассислик академик лицейнинг таълим йўналиши бўйича, ўқитувчилар таркиби, ўқув-методик, моддий-техника базасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва академик лицей педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
3. Академик лицей томонидан бериладиган мутахассислик академик лицейнинг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойда (жойларда) эълонлар тахтасига осиб қўйилиши, расмий веб-сайтида (агар расмий веб-сайти мавжуд бўлса) эълон қилиниши шарт.
2-боб. Академик лицейлар ўқувчиларини мутахассисликка ўқитиш
4. Академик лицейларда мутахассислик ўқув режаларда назарда тутилган махсус фан (бундан буён матнда мутахассислик фани деб юритилади) сифатида ўқитилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Академик лицейлар ўқувчиларининг мутахассислик фани бўйича билим савиясини баҳолаш ва якуний рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Ўқувчиларнинг мутахассислик фани бўйича эгаллаган билими ва ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини белгилаш учун ўқитилган мутахассислик фани бўйича амалий имтиҳон ўтказилади.
3-боб. Мутахассислик фани бўйича амалий имтиҳон ўтказиш
7. Мутахассислик фани бўйича ўқув режа ва дастурининг барча талабларини тўлиқ бажарган академик лицей ўқувчиси академик лицей директорининг буйруғига асосан амалий имтиҳонни топширишга қўйилади.
8. Амалий имтиҳон якуний давлат аттестациясидан олдин ўтказилади.
9. Амалий имтиҳон ўтказиш жадвали у ўтказиладиган кунлар кўрсатилган ҳолда, академик лицей директори томонидан тасдиқланади ва амалий имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин академик лицейнинг барча ўқувчилар кўриши мумкин бўлган жойдаги (жойлардаги) эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
10. Амалий имтиҳон амалий топшириқ шаклида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетида 1 та амалий топшириқ берилади.
11. Амалий топшириқлар ўқитилган мутахассислик фани ўқув дастури асосида тузилади ва академик лицейнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда амалий имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин академик лицейнинг барча ўқувчилар кўриши мумкин бўлган жойдаги (жойлардаги) эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
12. Амалий имтиҳонни ўтказиш учун академик лицей директорининг буйруғи билан камида 5 кишидан иборат таркибда Амалий имтиҳон ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия қуйидаги таркибдан иборат бўлади:
комиссия раиси — академик лицей директори (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс);
комиссия котиби — академик лицей директорининг ўринбосари;
комиссия аъзолари — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси вакили, шунингдек академик лицей ҳамда келишув асосида турдош касб-ҳунар коллежларининг махсус фан бўйича ўқитувчилари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Амалий имтиҳон академик лицейнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида кунда ўтказилади.
14. Ҳар бир ўқувчига амалий топшириқларни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.
15. Академик лицей ўқувчилари амалий топшириқни бажариши қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил ҳамда амалий методик қўлланмалардан фойдаланмасдан бажарди деб топилганда — «5» балл;
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил бажарди, бироқ тегишли амалий методик қўлланмалардан фойдаланди деб топилганда — «4» балл;
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ бажарди, бироқ тегишли методик қўлланмалардан ҳамда махсус фан ўқитувчисининг оғзаки маслаҳатидан фойдаланди деб топилганда — «3» балл;
ўқувчи тегишли методик қўлланмалардан ҳамда махсус фан ўқитувчисининг оғзаки маслаҳатидан фойдаланган ҳолда топшириқни тўғри ва тўлиқ бажара олмади деб топилганда — «2» балл.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўқувчи томонидан амалий топшириқ бажарилгандан сўнг, Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ўқувчига ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ўқувчига ўртача арифметик балл қўйилади.
17. Амалий имтиҳон натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг ўқувчиларга эълон қилинади.
18. Ўртача арифметик балл «3» баллдан кам бўлган ўқувчи амалий имтиҳондан ўтмаган деб ҳисобланади.
19. Амалий имтиҳондан ўтмаган, шунингдек амалий имтиҳонга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчиларга Комиссия қарорига асосан амалий имтиҳонни кейинги ўқув йили бошлангунга қадар (бироқ, академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилгунга қадар) бўлган вақт ичида қайта топшириши (топшириши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Амалий имтиҳонни қайта топшириши лозим бўлган ва узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган ўқувчилар рўйхати, имтиҳонни қайта топшириш (топшириш) куни ва вақти Комиссия қарорида кўрсатилади.
20. Академик лицей ўқувчиси амалий имтиҳон натижасидан норози бўлган тақдирда, амалий имтиҳон натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида академик лицей директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Апелляция комиссияси таркибига Комиссия фаолиятида иштирок этмаган академик лицейнинг педагог ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.
22. Академик лицей ўқувчиси томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
4-боб. Мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификатни бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Амалий имтиҳондан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балл «3» ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга ўқитилган мутахассислик бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ давлат намунасидаги сертификат берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 16 қ/қ, 14-2019-қ/қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2882-1/2985-сон)
24. Мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат академик лицей ўқувчисига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан биргаликда берилади.
25. Мутахассислик бўйича берилган давлат намунасидаги сертификат иккинчи ўрта-махсус таълим олганлик ҳисобланмайди.
26. Мутахассислик бўйича берилган давлат намунасидаги сертификат эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.
5-боб. Якуний қоида
27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Академик лицей сертификатининг давлат намунаси Академик лицей сертификатининг тавсифи
Сертификат 105х297 мм ўлчовда, қоғоз 100% пахта, қалинлиги ва оғирлиги 100+10 гр/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган қоғозда тайёрланган кўринишга эга.
Сертификат бланкасининг юз томони юқори қисми марказида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби (рангли) тасвири туширилади. Давлат гербидан (рангли) 10 мм пастда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA OʻRTA MAXSUS TAʼLIM VAZIRLIGI» сўзлари, унинг остидан «SERTIFIKAT» сўзи қизил рангда ўзбек тили лотин алифбосида ёзилади.
Матн — Сертификат бланкаси ички қисми чап томонида ўзбек тили лотин алифбоси, ўнг томонида инглиз тилида тегишли ёзувлар туширилади.
Сертификат варағи ички қисмининг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25х10 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади ва ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Сертификат бланкаси 7 даражали ҳимояга эга:
1) тартиб рақами қора флуоресценция бўёғида чоп этилиб, ультрабинафша нурлари остида яшил рангда кўринади;
2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган заиф бўёқлардан фойдаланиш;
3) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;
4) варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангер сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган ҳамда нусха кўчирмайдиган ҳимояга эга бўлиш;
5) махсус қоғоз ишлатиш;
6) Давлат гербини рангли тасвирлаш;
7) ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгисини тушириш, олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.
|
Сертификатнинг ташқи ўнг томони: | |||||||||
| | |||||||||
|
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) | |||||||||
| | |||||||||
|
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA OʻRTA MAXSUS TAʼLIM VAZIRLIGI | |||||||||
|
SERTIFIKAT | |||||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
| |
|
Сертификатнинг ички чап томони: | |||||||||
|
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI | |||||||||
|
AKADEMIK LITSEY SERTIFIKATI | |||||||||
|
LS № __________________ | |||||||||
|
(diрlоmsiz kuchga ega emas) | |||||||||
| | |||||||||
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
|
(familiyasi, ismi, otasining ismi) | |||||||||
| 20____ yilda __________________________________________________________________________ | |||||||||
|
(akademik litsey nomi) | |||||||||
| _______________________________________________________________________________ga kirib, | |||||||||
| 20___yilda ____________________________________________________________________________ | |||||||||
|
(akademik litsey nomi) | |||||||||
| ______________________________________________________________________________akademik | |||||||||
| litseyni _______________________________________________________________________ yoʻnalishi | |||||||||
|
(yoʻnalish nomi) | |||||||||
| boʻyicha tamomladi hamda ________________________________________________ mutaxassisligi berildi. | |||||||||
|
(mutaxassislik nomi) | |||||||||
| | |||||||||
| | M.Oʻ | Davlat attestatsiya komissiyasi raisi |
| Direktor Kotib(а) |
| | |||
| | |||||||||
| _______________________ shahri (tumani), 20___ yil | Roʻyxat raqami _________ | ||||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
|
Сертификатнинг ички ўнг томони: | |||||||||
|
TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN | |||||||||
|
CERTIFICATE OF ACADEMIC LYCEUM | |||||||||
|
LS № __________________ | |||||||||
|
(not valid without diploma) | |||||||||
| | |||||||||
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
|
(full name) | |||||||||
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
| enrolled in 20___________________________________________________________________________ | |||||||||
| and completed in 20______________________________________________________________________ | |||||||||
|
(name of academic lyceum) | |||||||||
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
| having speсialized in _____________________________________________________________________ | |||||||||
|
(field of study) | |||||||||
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
| having speсialist in _______________________________________________________________________ | |||||||||
|
(speciality) | |||||||||
| | |||||||||
| | (Seal) | | Chairman of the State Attestation commission | | Director Secretary |
| |||
| | |||||||||
| Given______________________ | | | Registration № ____________ | ||||||
| | |||||||||
| | |||||||||
(илова Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 16 қ/қ, 14-2019-қ/қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2882-1, 22.04.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2882-1/2985-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 350-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2882-1/2985-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)