Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 май,
ПФ-5040-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 майдаги ПФ-5040-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг 32-бандидан «ёки қамоққа» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 мартдаги ПФ-4094-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
а) 11-бандда:
учинчи хатбошидаги «исправительных работ, ареста» сўзлари «обязательных общественных работ, исправительных работ» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидан «ареста» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 22-бандда:
учинчи хатбошидаги «исправительным работам, аресту» сўзлари «обязательным общественным работам, исправительным работам» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидан «аресту» сўзи чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонида:
а) 1-илованинг 31-банди биринчи хатбошисидан «ёхуд қамоққа» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 25-банди биринчи хатбошисидан «ёхуд қамоққа» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнининг 313-банди «з» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидан «ареста» сўзи чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 334-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 06/19/5821/3748-сон)