Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Кварц» АЖда ишлаб чиқилган шиша банкаларни экспорт қилишни кўпайтириш ҳақида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
«Кварс» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган шиша банкаларни экспортга сотишни янада кўпайтириш, товарлар экспортини тартибга солиш ва валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг шундай тартиб ўрнатиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсинки, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан «Кварс» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган шиша банкаларни (ТИФ ТН коди 7010 90 1000) экспортга сотиш шартномавий нархларда, бироқ нархларни тартибга солиш органида декларация қилинган (тасдиқланган) нархлардан (ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда) паст бўлмаган нархларда амалга оширилади.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хомашё биржалари орқали экспортга юридик ва жисмоний шахслар томонидан фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ. «Кварс» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 7010 90 1000 ТИФ ТН коди бўйича шиша банкаларни экспорт қилиш шартномавий нархларда, бироқ нархларни тартибга солиш органида декларация қилинган (тасдиқланган) нархлардан паст бўлмаган нархларда (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) амалга оширилади.»
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 май,
261-сон