Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА САВДО ҚОИДАЛАРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидаларининг 60-бандига қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:
«аэропортларга, темир йўл вокзалларига ва автостанцияларга ёндош ҳудудларда, жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатлари ёнида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида жойлашган кўчма ва турғун чакана савдо объектларидан»;
ўн биринчи хатбоши тегишли равишда ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 июнь,
288-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 276-модда)