Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати олтинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати олтинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти якунларига ҳамда келгуси йиллардаги устувор вазифаларга бағишланган маъруза тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
2. «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
3. «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
4. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
5. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
6. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
7. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари |
8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига парламент сўровларини юбориш тўғрисида.
|
Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари |
9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 24 август,
СҚ-93-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 8-сон, 239-модда)