1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш, хорижий валюта тушуми манбалари ва миқдорини кенгайтириш ҳамда валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг 2000 йил 1 июлдан бошлаб биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, ушбу механизм:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли банкларнинг ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда эркин курс бўйича харид қилишини;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 7-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 1-сон, 7-модда)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли банклар ўз мижозларига хорижий валютадаги ўз маблағларини ва сотиб олинган маблағларни ҳисобга олиш учун алоҳида валюта ҳисоб рақамлари очадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли банклар томонидан мижозларнинг буюртманомалари бўйича сотиб олинган, ўн беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайтариб сотилиши керак. Марказий банк мулкчилик шаклларидан, хорижий валютани сотиб олиш мақсадлари ва манбаларидан қатъи назар, мазкур талабнинг ваколатли банклар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 декабрдаги 409-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 585-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган экспортни амалга оширувчи «Ўзпахтаэкспорт» АЖ, «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўрта Осиё Транс» АЖ учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кундан;
(4-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 477-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 654-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлмаган контрактлар бўйича чет эл валютасида олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз ўзлари ишлаб чиқарган товарлар экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун, янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига2-иловада кўрсатилган хом ашё товарлари бундан мустасно;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 477-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 654-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислар томонидан чет элдаги корхоналарга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда берилган экспорт контрактини суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлганда олдиндан тўламасдан, аккредитив очилмасдан ёки банк кафолатисиз товарлар, ишлар ва хизматларни хорижий валютага экспорт қиладиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилмаган экспортни амалга оширувчи қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ошиб кетмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган муддатлар ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушиши 30 банк кунидан кўпроққа (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахслар-резидентлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда — қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига жарима тўлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу қарорда белгиланган жарима санкциялари қўлланган тақдирда ташқи савдо операциялари бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни ундириш муддатларидан қатъи назар, айнан ўша контрактлар бўйича юридик шахслар-резидентларга такрорий санкциялар қўлланилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 43-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта маблағларини ваколатли банклар томонидан хорижий валютани сотиб олувчи хўжалик юритувчи субъектларда тегишли сўмдаги маблағлар мавжудлиги тасдиқлангандан кейин сотишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча манбалар ҳисобига республикага хорижий валюта тушуми, мажбурий сотишнинг белгиланган прогноз миқдорлари бажарилиши, биржадан ташқари валюта бозорига энг кўп валюта маблағлари жалб этилиши устидан ҳар ойлик мониторингни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валютани харид қилиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун ваколатли банкларни ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ҳуқуқидан 6 ойгача бўлган муддатга вақтинчалик маҳрум қилишгача бўлган жазолар кўллашни назарда тутади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик шахс-резидентнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ 6-банд қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига биржа ва ярмарка савдолари орқали миллий валютада амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари механизмини ва уларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
(Мазкур қарорнинг 6—9-бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ 7—10-бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245 сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналар мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисоб рақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари (кейинги ўринларда — тушум деб аталади) тушунилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) воситачилик фаолиятидан даромад олувчи корхоналар учун мажбурий сотиш мақсадлари учун хорижий валютадаги тушум деганда бажарилган битишувлар бўйича олинган воситачилик ҳақи (фоизлар) миқдори тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банклар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда воситачилик ҳақи кўринишида олинган маблағлар, ваколатли банкларнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича қўшилган фоизлар, шунингдек банклар томонидан норезидентлардан олинган хорижий валютадаги бошқа даромадлар (маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар, олинган жарималар, пеня ва ҳоказолар) тушунилади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чет элда лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ва оталиқ-монтаж ишларини, шунингдек қурилган объектларни мукаммал тузатиш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник текшириш ишларини амалга оширувчи, қурилган объектлардан фойдаланиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар бўйича хорижий валютада ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга лойиҳа қиймати миқдорининг мазкур контрактлар бўйича валюта харажатларидан ортиқ бўлиши тушунилади. Бунда хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш бўйича ҳисоб-китоблар контрактлар бўйича ишлар (ишларнинг босқичлари) тамом бўлгандан кейин амалга оширилади, бу тегишли ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) буюртмачилардан олинадиган аванслар, контрактлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун асбоб-ускуналар, техника, машиналар, қурилиш материаллари, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш, мутахассисларни хизмат сафарига юбориш учун банклар томонидан бериладиган кредитлар хорижий валютадаги тушум ҳисобланмайди ва мажбурий сотиш ҳисоблаб чиқиладиган базага кирмайди. Мажбурий сотиш миқдорини ҳисоблаб чиқиш, аванс тўловини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачидан барча валюта тушуми тушгандан кейин амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Суғурталовчилар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин суғурта товони тўлови, воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчилар (қайта суғурталанувчилар)нинг тўловларини суғурта қилиш сифатида олинган маблағлар, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган хорижий валютадаги бошқа тушумлар тушунилади. Хорижий суғурта компаниялари билан операциялар амалга оширилган тақдирда хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин хорижий қайта суғурталовчига ўтказилиши керак бўлган маблағ; суғурта товони тўлови; воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчиларнинг суғурта тўловлари сифатида олинган маблағлар тушунилади;
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ишлаб чиқариши учун фойдаланиш назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш юзасидан контрактни хорижий валютада тузган корхоналар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда ушбу контрактлар бўйича тушган маблағлар тушунилади.
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 307-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 603-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида маҳсулоти олиб келадиган хом ашёни қайта ишлаш, қайта ишлаш юзасидан контрактлар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда резидентлар томонидан хом ашёни қайта ишлаш бўйича норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар қиймати тушунилади.
(2-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) давлат активларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул беришда инвестор томонидан хорижий валютадаги пул маблағлари тарзида киритиладиган ва корхонанинг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиладиган инвестициялар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 192-сонли қарори асосида «ж» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 385-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарорига асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) туризм операторларининг улар томонидан кўрсатилган туризм хизматлари учун тушган хорижий валютадаги маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг 1а-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарлари экспортидан олинган хорижий валютадаги маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларнинг ўзи ишлаб чиқарган саноат маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ–1871-сон Фармонига 2-иловага киритилган хом ашё товарлари бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 290-сонли қарорига асосан «и», «к», «л»-кичик бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корхоналар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида божхона тартиботлари, юкларни транспортда ташиш, суғурталаш, экспедиция қилиш, воситачилик ҳақи, хорижий банкларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кредитлари учун фоизлар, шу жумладан кафилларнинг фоизлари (муддати ўтказиб юборилган ва муддати кечиктирилган қарзлар бўйича фоизлар бундан мустасно) бўйича контрактларга мувофиқ хорижий валютада тўланган харажатлар миқдорига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қурилиш, фаолият кўрсатиб турган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш юзасидан валютадаги кредитлар учун асосий қарз тўлиқ қайтариб бўлингунгача бўлган даврда, асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтирилаётган маблағлар суммасига камаяди.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 307-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 603-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банклар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— банк мижозларининг депозит ҳисоб рақамлари ва омонатларидаги маблағлар қолдиқлари бўйича хорижий валютада тўланадиган фоизлар миқдорига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий банклардан олинган хорижий валютадаги кредитлар учун фоизлар бўйича тўловлар, шунингдек хорижий банкларнинг хорижий валютада ҳақ тўланган хизматлари қийматига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий валютадаги тушумнинг чет элда асбоб-ускуналар ижараси (лизинг) учун ҳақ тўланадиган қисмига камаяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин алмаштириладиган валютага хом ашё харид қилишга истисно тариқасида рухсат берилган корхоналар бўйича валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш миқдори экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни республика ичида харид қилиш учун фойдаланиладиган валюта харажатлари миқдорига камаяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) электротехника саноати корхоналари бўйича асосий қарзни ва валюта кредитлари бўйича фоизларни тўлаш, шунингдек электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар харид қилиш бўйича валюта харажатлари суммасига.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 322-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналар фойдасига хорижий валютада тушган тушум, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўзгача рухсат бўлмаса, республика ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамига мажбурий ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун ваколатли банкда корхоналарга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютадаги тушумни тўлиқ миқдорда ўтказиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда — транзит валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилгандан кейин корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағларни ҳисобга олиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда — валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Валюта тушумини корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамларига ўтказишда ваколатли банклар навбатдаги иш кунидан кечикмай бу ҳақда 2-иловага мувофиқ шакл бўйича уларни хабардор қиладилар (транзит валюта ҳисоб рақамидан кўчирма илова қилинган ҳолда).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мажбурий сотилиши керак бўлган маблағ корхоналар томонидан мазкур Тартиб талаблари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилмаган валюта тушумини мажбурий сотиш тушум корхонанинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушган санадан бошлаб 5 банк кунидан кечикмай, марказлаштирилган экспорт бўйича эса — 3 банк кунидан кечикмай амалга оширилади. Бунда 500 АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошмайдиган хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотишни ҳар ўн кунда амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан тўланган тўлов (аванслар) корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушганда ушбу маблағлар экспорт қилувчиларнинг буюртманомалари бўйича кейинчалик экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин мажбурий сотилган ҳолда валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотилган хорижий валютанинг сўмдаги тенг қиймати мажбурий сотиш амалга оширилган санадан бошлаб бир кундан кечикмай корхоналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта тушумини мажбурий сотиш учун корхоналар ўзининг валюта ҳисоб рақамлари очилган ваколатли банкларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича хорижий валютадаги маблағларни ўтказишга топшириқни тақдим этадилар.
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағ тушгандан кейин корхоналар белгиланган муддатда мажбурий сотишни амалга ошириш учун топшириқни тақдим этмаган ҳолларда ваколатли банклар валюта маблағларини мустақил сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак, экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак бўлган 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари бундан мустасно.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 февралдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 64-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли банклар томонидан валюта тушумининг бир қисми корхоналар томонидан мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар белгиланган тартибда биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пахта толаси экспорти ҳисобига тушувчи корхоналарнинг хорижий валютадаги барча тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилиши керак.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 1-сон, 7-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан корхоналар томонидан хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта захираларига ўтказилади, унинг балансида ҳисобга олинади ва Ўзбекистон республика валюта биржасида сотиш йўли билан миллий валютани барқарорлаштириш тадбирларига сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли банклар томонидан марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган экспорт бўйича валюта тушумини ўтказиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш ва мажбурий сотишни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Назорат ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Корхоналарнинг раҳбарлари валюта тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда мажбурий сотилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган тадбиркорлик субъектларидан ташқари корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача ҳар ойда 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, мажбурий сотишнинг ҳар бир ставкаси бўйича алоҳида).
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 февралдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 64-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушумлари суммасининг ҳисоб-китобини белгиланган шакл бўйича тақдим этадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 197-сонли қарори таҳририда — 2005 й., 32-33-сон, 252-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ваколатли банклар корхоналар томонидан мажбурий сотиш учун хорижий валютадаги маблағлар ўтказилишига топшириқлар ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда бир ойда икки марта 16 ва 1-кундаги ҳолатига кўра 2 иш кунидан кечикмай корхоналар томонидан хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тўғрисидаги маълумотларни 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда), Марказий банкка эса — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли банкларнинг минтақавий муассасалари маълумотларни 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларига тақдим этадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 февралдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 64-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилиши бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ваколатли банкларнинг иши устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва молия органлари корхоналар томонидан мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги маблағнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида аниқланиши, шунингдек улар томонидан фойдадан олинадиган солиқ тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Корхоналар экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар тамом бўлганидан кейин тўлиқ миқдорда тушиши учун жавоб берадилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 43-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг валюта тушуми белгиланган муддатларда тушишини таъминламаган раҳбарларига ва бош бухгалтерларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Корхоналар томонидан хорижий валюта хорижий банклардаги ҳисоб рақамларида белгиланган тартибда рухсат берилмасдан сақланиши ёки бошқаларга бериб турилиши валюта тушумини яшириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта тушумининг яширилиши ёки бошқаларга бериб турилиши ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига мувофиқ жарималар қўлланилади.
(20-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Тартиб қоидалари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан уларнинг ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган жарималар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотиш бекор қилинган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайёр ип газлама
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайёр аралаш матолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тайёр ипак матолар (атласдан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тайёр тикув буюмлари, тайёр кийим (тикув, трикотаж буюмлари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош кийимлари (миллий бош кийимлардан ташқари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пайпоқ маҳсулотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тўқимачилик атторлик маҳсулотлари.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 290-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий валютадаги тушумнинг ________ фоизи мажбурий сотилишига ______ -сон Т О П Ш И Р И Қ
200 ___ йил ______________________
________________________________________________________________________________________ тушум умумий (маблағлар рақамда ва ёзув билан, валюта тури)
миқдоридан _____________________________________________________ банк фойдасига
бизнинг_________________________________ рақамли транзит валюта ҳисоб рақамимиздан
мажбурий сотиш учун ______________________________________________________ ни
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 90-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига 4 ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 538-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарори 8-бандининг хорижий валюталарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналарга ва алмаштириш шохобчалари орқали сотишга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.