Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.06.2000 йилдаги 242-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 24.06.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИМПОРТ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт истеъмол товарлари сотишни тартибга солиш, савдонинг ташкилий шаклларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш, истеъмол товарларига нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш ва нархларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2000 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо корхоналари ялпи даромад солиғини даромадлилик даражасига боғлиқ равишда табақалаштирилган ставкалар бўйича иловага мувофиқ тўлайдилар. Бунда ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш ҳар ойда, ўсиб борувчи якун бўйича амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик мойи, мол ёғи, қанд-шакар ва чой Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилганда акциз солиғи тўлашдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган истеъмол товарларни импорт қилувчи корхоналардан хорижий валюта харид қилинганлиги, шунингдек, алмаштириш шохобчаларида хорижий валюта харид қилинганлиги учун 5 фоиз миқдорида йиғим ундириш 2000 йил 1 июлдан бошлаб бекор қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо корхоналари томонидан ялпи даромадга солиқ солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминласинлар, бунда қонунни бузувчиларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жазолар қўлласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 1 июлгача импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархлари устидан мониторинг олиб бориш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этсинлар, унга нархлар даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиб чиқиш ва истеъмол товарларига нарх белгилаш механизмини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашни юкласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда Савдо корхоналарининг ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни белгиланган тартибда киритсин, бунда, шунингдек, савдо майдонлари ижарага олинганлиги учун савдо корхоналари даромадларига солиқ солиш бўйича имтиёзларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, 2000 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахслар (ўзлари қатнаб олиб келадиганлар) томонидан республика ҳудудига тижорат фаолияти учун мўлжаллаб олиб келинаётган товарлардан йиғим амалдаги ставка бўйича божсиз олиб киришнинг чекланган нормалари қўлланилмаган ҳолда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига тижорат фаолияти учун мўлжалланмасдан олиб киритилаётган товарлардан йиғим ундиришнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 февралдаги 80-сон қарори билан белгиланган амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2000 йил 1 июлдан бошлаб буюм бозорларида савдо жойи ижарага олинганлиги учун тўловнинг амалдаги ставкаларини 1,5 баравар оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг жисмоний шахслар томонидан олиб келинаётган импорт истеъмол товарларини майда улгуржи ва чакана сотиш бўйича савдо маркази ташкил этиш ва уни «Чорсу» универмаги томонидан фойдаланилаётган бинога жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда савдо маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда турғун биноларда савдо қилувчи жисмоний шахслар учун имтиёзлар тизимини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уюштирилган савдони кенгайтириш ҳамда товар айланиши ҳажмида унинг улушини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни, шу жумладан, қуйидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини амалга оширишлари учун мавжуд омбор ва савдо майдонларини, шунингдек, турар жойга мўлжалланмаган фонддаги бўш майдонларни кўплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар томонидан истеъмол товарлари билан улгуржи ва майда улгуржи савдо қилиш турғун марказлари ташкил этиш, шу жумладан, уларга юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар сифатида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслардан импорт товарлар харид қилиш ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо корхоналарини ер учун ижара ҳақи тўлашдан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюштирилган савдо тизимида омбор бинолари ва савдо майдонларидан фойдаланилганлиги учун ижара тўловининг буюм бозорларига нисбатан тадбиркорлар фаолиятининг иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ шарт-шароитларини таъминловчи имтиёзли миқдорларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар, шунингдек, турғун биноларда чакана савдони амалга оширувчи жисмоний шахслар учун касса аппаратларини кредитга ёки лизинг шартларида сотиб олишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2000 йил якунлари бўйича ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи ва чакана савдо корхоналарининг ялпи даромадига солинадиган солиқнинг табақалаштирилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТАВКАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Даромадлилик‎

Корхоналар даромад олиш даражаси (ялпи даромаднинг товар айланмасига нисбати, фоизларда)‎

Корхоналар бўйича солиқ ставкалари (ялпи даромадга нисбатан фоизларда)‎‎

Шаҳар ва қишлоқ жойлардаги корхоналар‎

Узоқ ва тоғли туманлардаги корхоналар‎

Фоизгача‎ 20‎ 20‎ 15‎
Фоиздан ортиқ ‎ 20‎ 30* 30*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * Ставка даромадлиликнинг белгиланган даражасидан ошувчи даромадларга нисбатан қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.