20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда фармацевтика соҳасида маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. 2010 — 2016 йилларда ушбу соҳада 501,9 млн доллар инвестиция, шу жумладан, 135,6 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилди, 99 та янги саноат объектлари ишга туширилди. Натижада маҳаллий дори воситаларининг улуши ички бозордаги умумий ҳажмга нисбатан 55 фоиздан ошди. Мамлакатимиздаги корхоналар томонидан 2000 турдан кўпроқ дори воситалари ишлаб чиқарилади, уларни маҳаллийлаштиришнинг ўртача даражаси 62 фоизни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортини қисқартиришнинг талайгина резервлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий хом ашё ресурслари негизида ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш, фармацевтика саноатини ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзфармсаноат» ДАК, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги 49-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз жорий этилмайдиган дори воситалари Рўйхатига тиббиёт буюмлари киритилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 06/19/5794/3669-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармаси мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2021 йил 1 январга қадар дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёни импорт қилишда ундириладиган божхона тўлови ва акциз солиғига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзфармсаноат» ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2911-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 315-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 06/19/5794/3669-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)