Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 апрель,
248-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 апрелдаги 248-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 4-бандига қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд қўшилсин:
«г) электротехника саноати корхоналари бўйича асосий қарзни ва валюта кредитлари бўйича фоизларни тўлаш, шунингдек электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар харид қилиш бўйича валюта харажатлари суммасига».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2 ва 3-бандлар рус тилидаги матнда берилган.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 322-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон; 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)