Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарори)
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарори 2-бандининг учинчи хатбошига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 апрель,
ПФ-5027-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли Фармонининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган тартибда чек ва талонларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, ўрнатилган тартибга мувофиқ, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонида:
а) 1-бандида;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат солиқ хизмати органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига биноан бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлови топширилиши ва ҳисоби тўлиқ юритилишини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилинишини, ушбу банднинг тўққизинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан мустасно тарзда, қисқа муддатли текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат- касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган тартибда чек ва талонларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, ўрнатилган тартибга мувофиқ, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмайди»;
б) 4-банддаги «ва муқобил текширувлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-иловада:
2.2.-банднинг бешинчи хатбошидаги «режадан ташқари, муқобил текширувлар» сўзлари «режадан ташқари текширувлар ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.1-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли Фармонида:
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мазкур банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошларида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти молия йили давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мунтазам тўланмай келган тақдирда режали текширувлардан ўтказилиши мумкин»;
б) 4-банднинг тўртинчи хатбошидаги «режадан ташқари» сўзлари «қисқа муддатли» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисидаги Низом 9-бандининг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга алоқадор бўлиши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ, қисқа муддатли текширувлар ўтказиш.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 4 апрелдаги ПФ-4296-сонли Фармонининг 1-банди:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти молия йили давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мунтазам тўланмай келган тақдирда режали текширувлардан ўтказилиши мумкин»;
учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора- тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармонининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти молия йили давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мунтазам тўланмай келган тақдирда режали текширувлардан ўтказилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сонли қарорининг 3-бандида:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат солиқ хизмати органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига биноан бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлови топширилиши ва ҳисоби тўлиқ юритилишини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилинишини, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан мустасно тарзда, қисқа муддатли текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат солиқ хизмати органлари томонидан бозорларда, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобиль тўхташ жойларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган тартибда чек ва талонларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, ўрнатилган тартибга мувофиқ, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмайди»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сонли қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида» 2013 йил 24 январдаги ПҚ-1910-сонли қарорининг 2-банди:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган тартибда чек ва талонларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан текширувларни белгиланган тартибга мувофиқ ўтказиш»;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 310-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)