Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Икромовнинг «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлари бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг таклифи қабул қилинсин ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Икромовнинг «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлари бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти эшитилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси эшитувнинг тайёрланиши ҳамда ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 июль,
500-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 7-сон, 185-модда)