Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти эшитуви ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг таклифи қабул қилинсин ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти эшитилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси эшитувнинг тайёрланиши ҳамда ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 13 июль,
491-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 7-сон, 178-модда)