Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сон қарорини бажариш юзасидан, йўловчилар ташиш хавфсизлигини ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг зарур даражасини, йўловчи ташиш йўналишларида транспорт воситалари ҳаракати маромини, белгиланган жадваллар ва интервалларни, шунингдек ташувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда — автобус йўналишларини ташкил этиш, янги автобуслар ва микроавтобуслар сотиб олиш, йўловчилар автовокзаллари, автостанцияларини, тўхташ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирларини амалга ошириш тармоқ жадвалларининг бажарилиши юзасидан мунтазам мониторингни таъминласинлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
янги автостанциялар, охирги тўхташ бекатларини қуриш учун ер участкалари ажратишда уларни йўловчилар учун қулай бўлган жойларда, йўловчилар тўпланадиган йирик пунктларда (темир йўл вокзаллари, аэропортлар, бозорлар ва бошқаларда), асосан хусусий инвесторларни жалб этиб, уларга йўловчилар ҳаракати хавфсизлигига тўсқинлик қилмайдиган фаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш имкониятини берган ҳолда, жойлаштиришни назарда тутсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда — ҳар йили фаолият кўрсатиб турган ва янгидан ташкил этилаётган автобус йўналишларида йўл шароитларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текширсинлар, зарурат бўлганда, таъмирлаш ишлари ўтказилишини таъминласинлар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўловчи ташишнинг амалда вужудга келаётган харажатларини қоплашни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиққан ҳолда шаҳар йўловчи транспортида юриш тарифларини ўз вақтида қайта кўриб чиқсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда — тадбирларни амалга ошириш натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида, зарурат бўлганда, 2017 — 2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган янги автобуслар ва микроавтобуслар сотиб олиш, автобус йўналишларини ташкил этиш, йўловчилар автовокзаллари ва автостанцияларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрларига тузатишлар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига қуйидаги қўшимча функциялар юклансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида (Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари) халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
тадбиркорлар томонидан тегишли давлат хизматларини олишда рухсат берувчи ва лицензия тартиб-таомилларини максимал соддалаштиришни, сўраладиган ҳужжатлар сонини, уларни тақдим этиш муддатларини қисқартишни назарда тутувчи ягона-ахборот-интеграция тизими жорий этилишини 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида тугалласин;
фуқароларнинг Интернет тармоғи, «ишонч телефони», Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали тушаётган мурожаатларига тезкор муносабат билдирилишини таъминласин;
йўналишларда йўловчи ташиш транспортида хизмат кўрсатиш юзасидан намунавий контрактларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин, уларда йўловчилар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш ва тендер контракт шартлари бажарилмаслиги ёки зарур тарзда бажарилмаслигининг ҳар бир аниқ ҳолати учун автомобилда йўловчилар ташувчиларга нисбатан чораларни назарда тутсин ҳамда йўловчи ташишни ташкил этиш бўйича барча ҳудудий комиссиялар томонидан ўз вақтида бажарилиши учун етказсин;
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни, шунингдек Агентликнинг назоратни амалга оширувчи ходимларига нисбатан малака талабларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Агентлик ходимларини формали кийим-бош билан таъминлаш юзасидан икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари (транспортда чиптасиз юриш), 145-модданинг иккинчи қисми билан (йўловчиларни чиптасиз ташиш), 1461-моддасида (ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятини бажармаслиги), 165-моддасида (фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш), 1763-моддасида (автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш), 1764-моддасида (таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга, ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқармасликка доир талабларни бузиш,), 198-моддасида (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) назарда тутилган автомобилларда ташувлар соҳасида ҳуқуқбузилишлар тўғрисидаги протоколлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳудудий бошқармаларининг инспекторлари томонидан тузилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ундириладиган жарималар суммасининг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2019 й., 09/19/429/3185-сон)
7. «Ўзавтосаноат» АК:
етказиб бериш ва молиялаштиришнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига қатъий мувофиқ равишда автобусларнинг харидорларга белгиланган муддатларда етказиб берилишини таъминласин;
республикада йўловчилар ташиш микроавтобуслари ишлаб чиқаришни ташкил этишни етакчи халқаро компаниялар билан ишлаб чиқишни жадаллаштирсин ва таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 апрель,
238-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 7-бандида:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«бўлиб ўтмаган тендер муносабати билан йўналиш ташувчининг хизматисиз қолади. Комиссия йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалига) такрорий тендер натижаларигача бўлган даврга контрактнинг амалда бўлишини узайтиради ёхуд исталган ташувчига ушбу даврда мазкур йўналишга хизмат кўрсатишни юклайди»;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низомда:
2-банддаги «Ҳар бир транспорт воситасини битталаб кўрикдан ўтказиш бўйича белгиланган намунадаги, Давлат автомобиль назорати бошқармасининг муҳри билан тасдиқланган ижобий далолатноманинг мавжуд бўлиши қатнашчи учун мажбурий шарт ҳисобланади» сўзлари чиқариб ташлансин.
5-бандга қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«бўлиб ўтмаган тендер муносабати билан йўналиш ташувчининг хизматисиз қолади. Комиссия йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалига) такрорий тендер натижаларигача бўлган даврга контрактнинг амалда бўлишини узайтиради ёхуд исталган ташувчига ушбу даврда мазкур йўналишга хизмат кўрсатишни юклайди»;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Тендер таклифлари Комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади:
а) қатнашчи томонидан йўналишдаги 1 нафар йўловчи км. учун тавсия этилаётган тариф даражаси учун — Комиссия талаб этадиган ташиш тарифи ўрнига даражани пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борадиган коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича;
б) транспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили учун — табақалаштирилган баллар бўйича. Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1.15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса;
в) ташиш учун тавсия этилаётган автотранспорт воситаларининг умумий сиғими учун — табақалаштирилган баллар бўйича.
Комиссия йўналишда ишлаш учун талаб қилинадиган автомобиль русумини ва унинг бўйича табақалаштирилган балларни мустақил равишда белгилайди;
г) автобуслар иш режимининг тавсия этилаётган варианти учун — беш балли тизим бўйича;
д) йўналишдаги рейсларнинг тавсия этилаётган сони учун — беш балли тизим бўйича;
е) йўналишларда ишлашда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси — беш балли тизим бўйича. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:
транспорт воситаларининг ҳар куни рейсдан олдинги техник назоратини таъминлаш;
ҳайдовчиларнинг ҳар кунги тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш;
ҳайдовчиларни Йўл ҳаракати қоидаларининг 30 соатли дастури бўйича ўқитиш.
Комиссия, йўналишга аниқ талабларни ҳисобга олган ҳолда, иштирокчиларнинг тендер таклифларини баҳолашга қўшимча талабларни тавсия этишга ҳақлидир.
Тендер таклифларини баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган йўриқнома-методик ҳужжатлар ва уларнинг шакллари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«бўлиб ўтмаган тендер муносабати билан йўналиш ташувчининг хизматисиз қолади. Комиссия йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалига) такрорий тендер натижаларигача бўлган даврга контрактнинг амалда бўлишини узайтиради ёхуд исталган ташувчига ушбу даврда мазкур йўналишга хизмат кўрсатишни юклайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 23-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
« |
23. |
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги |
Автомобилъ транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги, шунингдек автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи |
25 |
». |
|
Автомобилларда ташувлар соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси |
25 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 300-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 27.05.2019 й., 09/19/429/3185-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)