ИЛОВА
|
Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи |
Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият |
Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган |
Жорий этиш муддати | |
|
2018 йил | ||||
|
3. |
Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш. |
Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2018 йил 1 июль |
|
4. |
Махсус қўлланиладиган биологик актив моддаларни четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома. |
Махсус қўлланиладиган биологик актив моддаларни четдан келтириш ва ишлаб чиқариш. | ||
|
5. |
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. |
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш. |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
2018 йил 1 июль |
|
6. |
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесишни келишиш. |
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесишга рухсатнома олиш. |
2018 йил 1 июль | |
|
7. |
Ер участкаси танлаш тўғрисидаги хулоса. |
Ер участкаси танлашни тасдиқлаш тўғрисидаги ёки ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни олиш. |
«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК, «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, «Қишлоқ-қурилишлойиҳа» МЧЖ |
2018 йил 1 октябрь |
|
8. |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар у�ун белгиланган энг кам миқдорга мувофиқ яратилган (захира қилиб қўйилган ёки ажратилган) иш ўринларини қисқартириш ёки тугатиш тўғрисида қарор. |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун белгиланган энг кам миқдорга мувофиқ яратилган (захира қилиб қўйилган ёки ажратилган) иш ўринларини қисқартириш ёки тугатиш. |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2018 йил 1 октябрь |
|
9. |
Мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси. |
Мол сўйишни амалга ошириш. | ||
|
10. |
Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари). |
Ер участкасидан фойдаланиш. | ||
|
11. |
Муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун техник шартлар. |
Меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш. |
Фойдаланиш ташкилотлари |
2018 йил 1 октябрь |
|
12. |
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдосига лицензия. |
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси. |
Адлия вазирлиги |
2018 йил 1 октябрь |
|
13. |
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш. |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
2018 йил 1 октябрь |
|
14. |
Телекоммуникациялар тармоқларини қуриш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Телекоммуникациялар тармоқларини қуриш. | ||
|
15. |
Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш. | ||
|
16. |
Телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш учун лицензия. |
Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш. | ||
|
19. |
Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома. |
Ёввойи ҳайвонларни овлаш. |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
2018 йил 1 декабрь |
|
20. |
Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. |
Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш. | ||
|
21. |
Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. |
Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш. | ||
|
22. |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик. |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш. |
Давлат рақобат қўмитаси |
2018 йил 1 декабрь |
|
23. |
Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик. |
Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш юзасидан шахс ёки бир гуруҳ шахслар билан олди-сотди, айирбошлаш шартномалари, ҳадя, ишончли бошқарув ва шу каби битимларни тузиш. | ||
|
24. |
Лойиҳавий ҳужжатларнинг меъморий-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги меъморий-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш. |
Лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизаси хулосасини олиш. |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси |
2018 йил 1 декабрь |
|
2019 йил | ||||
|
26. |
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномани келишиш. |
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олиш. |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ |
2019 йил 1 июль |
|
27. |
Янги озуқа қўшимчаларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома. |
Янги озуқа қўшимчаларини четдан келтириш ва ишлаб чиқариш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2019 йил 1 июль |
|
28. |
Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома. |
Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқариш. | ||
|
29. |
Бош агентни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома. |
Жисмоний шахслардан тўлов агентлик тармоғи орқали (тўлов агентлари/субагентлари бундан мустасно) тўловларни қабул қилиш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатиш. |
Марказий банк |
2019 йил 1 июль |
|
31. |
Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома. |
Оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятни амалга ошириш. |
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги |
2019йил 1 октябрь |
|
33. |
Божхона омбори таъсис этишга лицензия. |
Божхона омбори таъсис этиш. |
Давлат божхона қўмитаси |
2019йил |
|
34. |
Меъморий-режалаштириш топшириғи. |
Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
«Давархитектқурилиш» қўмитаси |
2019йил 1 октябрь |
|
35. |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллашга рухсатномани келишиш. |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллашга рухсатнома олиш. |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2019йил 1 октябрь |
|
36. |
Саноат хавфсизлиги бўйича экспертиза хулосаси. |
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш юзасидан фаолиятни олиб бориш. |
Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари |
2019 йил 1 октябрь |
|
37. |
Объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва сейсмик барқарорлиги тўғрисида давлат экспертизаси хулосаси. |
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш. |
Давлат экспертиза органлари |
2019 йил 1 октябрь |
|
38. |
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланишга лицензия. |
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш. |
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази |
2019 йил 1 октябрь |
|
39. |
Божсиз савдо дўконини таъсис этишга лицензия. |
Божсиз савдо дўконини таъсис этиш. |
Давлат божхона қўмитаси |
2019 йил 1 декабрь |
|
40. |
«Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этишга лицензия. |
«Эр�ин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этиш. | ||
|
41. |
Дори воситаси ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома. |
Дори воситаси ва тиббий буюмлардан тиббий фойдаланиш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
42. |
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти. |
Молия вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
43. |
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Аудиторлик фаолияти. | ||
|
44. |
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Лотереялар ташкил этиш. | ||
|
45. |
Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказишга лицензия. |
Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш. |
Давлат архитектура қўмитаси |
2019 йил 1 декабрь |
|
46. |
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Баҳолаш фаолияти. |
Давлат рақобат қўмитаси |
2019 йил 1 декабрь |
|
47. |
Биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно). |
Биржа фаолияти. (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно). | ||
|
48. |
Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Риэлторлик фаолияти. | ||
|
49. |
Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш. |
Ер усти сувларидан фойдаланиш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш. |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
50. |
Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш. |
Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, �ино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини тасдиқлаш. |
Ички ишлар вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
51. |
Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома. |
Суғурталовчини қайта ташкил этиш. |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси |
2019 йил 1 декабрь |
|
52. |
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирларини келишиш. |
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш. | ||
|
53. |
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш. |
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш. | ||
|
2020 йил | ||||
|
54. |
Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишга лицензия. |
Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2020 йил 1 апрель |
|
55. |
Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия, Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно. |
Улгуржи савдо, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно. |
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари |
2020 йил 1 апрель |
|
56. |
Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш, сотиш, ижарага беришга лицензия. |
Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш, сотиш, ижарага бериш. |
Интеллектуал мулк агентлиги |
2020 йил 1 апрель |
|
57. |
Фонограммаларни тайёрлашга лицензия. |
Фонограммаларни тайёрлаш. | ||
|
58. |
Асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон фондидан участкалар ажратишга рухсатнома. |
Асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон фондидан участкалар ажратиш. |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
2020 йил 1 июль |
|
59. |
Турғун савдо шохобчасининг санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисида санитария хулосаси. |
Бозорда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотлари савдосини амалга ошириш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2020 йил 1 июль |
|
60. |
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари — резидентлари томонидан чет элда ҳисоб рақамларини очишга рухсатнома. |
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари — резидентлари томонидан чет элда ҳисоб рақамларини очиш. |
Марказий банк |
2020 йил 1 июль |
|
61. |
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажаришга рухсатнома. |
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси назорати остидаги объектларда реле ҳимояси ускуналарини, электроавтоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни созлаш бўйича ишларни амалга ошириш. |
«Саноатгеокон-техназорат» ДИ |
2020 йил 1 октябрь |
|
62. |
Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома. |
Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш. | ||
|
63. |
Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Туризм фаолияти. |
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
2020 йил 1 октябрь |
|
64. |
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия. |
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш. |
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги |
2020 йил 1 декабрь |
|
65. |
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратишни келишиш. |
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорни олиш. |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,Ички ишлар вазирлиги |
2020 йил 1 декабрь |
|
66. |
Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш. |
Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш. |
Ички ишлар вазирлиги |
2020 йил 1 декабрь |
|
67. |
Суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиш. |
Суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштириш. |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси |
2020 йил 1 декабрь |
|
68. |
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш. |
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтириш. |
«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
2020 йил 1 декабрь |