ИЛОВА
|
Т/р |
Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи |
Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият |
Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган |
Жорий этиш муддати |
|
2018 йил | ||||
|
3. |
Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш. |
Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2018 йил 1 июль |
|
5. |
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. |
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш. |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
2018 йил 1 июль |
|
10. |
Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари). |
Ер участкасидан фойдаланиш. |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2018 йил 1 октябрь |
|
11. |
Муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун техник шартлар. |
Меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш. |
Фойдаланиш ташкилотлари |
2018 йил 1 октябрь |
|
12. |
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдосига лицензия. |
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси. |
Адлия вазирлиги |
2018 йил 1 октябрь |
|
13. |
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш. |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
2018 йил 1 октябрь |
|
19. |
Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома. |
Ёввойи ҳайвонларни овлаш. |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
2018 йил 1 декабрь |
|
20. |
Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. |
Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш. | ||
|
21. |
Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома. |
Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга. | ||
|
22. |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик. |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш. |
Давлат рақобат қўмитаси |
2018 йил 1 декабрь |
|
23. |
Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик. |
Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш юзасидан шахс ёки бир гуруҳ шахслар билан олди-сотди, айирбошлаш шартномалари, ҳадя, ишончли бошқарув ва шу каби битимларни тузиш. | ||
|
24. |
Лойиҳавий ҳужжатларнинг меъморий-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги меъморий-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш. |
Лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизаси хулосасини олиш. |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси |
2018 йил 1 декабрь |
|
2019 йил | ||||
|
26. |
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномани келишиш. |
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олиш. |
Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси |
2019 йил 1 июль |
|
27. |
Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқа қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома. |
Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқариш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2019 йил 1 июль |
|
31. |
Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома. |
Оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятни амалга ошириш. |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
2019йил 1 октябрь |
|
33. |
Божхона омбори таъсис этишга лицензия. |
Божхона омбори таъсис этиш. |
Давлат божхона қўмитаси |
2019йил 1 октябрь |
|
34. |
Меъморий-режалаштириш топшириғи. |
Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
Қурилиш вазирлиги |
2019йил 1 октябрь |
|
36. |
Саноат хавфсизлиги бўйича экспертиза хулосаси. |
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш юзасидан фаолиятни олиб бориш. |
Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари |
2019 йил 1 октябрь |
|
37. |
Объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва сейсмик барқарорлиги тўғрисида давлат экспертизаси хулосаси. |
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш. |
Давлат экспертиза органлари |
2019 йил 1 октябрь |
|
38. |
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланишга лицензия. |
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш. |
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази |
2019 йил 1 октябрь |
|
39. |
Божсиз савдо дўконини таъсис этишга лицензия. |
Божсиз савдо дўконини таъсис этиш. |
Давлат божхона қўмитаси |
2019 йил 1 декабрь |
|
40. |
«Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этишга лицензия. |
«Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этиш. | ||
|
41. |
Дори воситаси ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома. |
Дори воситаси ва тиббий буюмлардан тиббий фойдаланиш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
42. |
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти. |
Молия вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
43. |
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Аудиторлик фаолияти. | ||
|
44. |
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Лотереялар ташкил этиш. | ||
|
45. |
Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказишга лицензия. |
Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш. |
Қурилиш вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
46. |
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Баҳолаш фаолияти. |
Давлат рақобат қўмитаси |
2019 йил 1 декабрь |
|
47. |
Биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно). |
Биржа фаолияти. (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно). | ||
|
48. |
Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Риэлторлик фаолияти. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |
|
49. |
Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш. |
Ер усти сувларидан фойдаланиш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш. |
Сув хўжалиги вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
50. |
Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш. |
Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, Бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини тасдиқлаш. |
Ички ишлар вазирлиги |
2019 йил 1 декабрь |
|
51. |
Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома. |
Суғурталовчини қайта ташкил этиш. |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси |
2019 йил 1 декабрь |
|
52. |
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирларини келишиш. |
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш. | ||
|
53. |
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш. |
Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш. | ||
|
2020 йил | ||||
|
55. |
Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия, Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно. |
Улгуржи савдо, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари бундан мустасно. |
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари |
2020 йил 1 апрель |
|
56. |
Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга лицензия. |
Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш. |
Интеллектуал мулк агентлиги |
2020 йил 1 апрель |
|
57. |
Фонограммаларни тайёрлашга лицензия. |
Фонограммаларни тайёрлаш. | ||
|
60. |
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари — резидентлари томонидан чет элда ҳисоб рақамларини очишга рухсатнома. |
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари — резидентлари томонидан чет элда ҳисоб рақамларини очиш. |
Марказий банк |
2020 йил 1 июль |
|
61. |
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажаришга рухсатнома. |
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларда реле ҳимояси ускуналарини, электроавтоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни созлаш бўйича ишларни амалга ошириш. |
2020 йил 1 октябрь | |
|
62. |
Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома. |
Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш. | ||
|
63. |
Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. |
Туризм фаолияти. |
2020 йил 1 октябрь | |
|
64. |
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия. |
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш. |
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги |
2020 йил 1 декабрь |
|
65. |
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратишни келишиш. |
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорни олиш. |
Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,Ички ишлар вазирлиги |
2020 йил 1 декабрь |
|
66. |
Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш. |
Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш. |
Ички ишлар вазирлиги |
2020 йил 1 декабрь |
|
68. |
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш. |
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтириш. |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, |
2020 йил 1 декабрь |