06.06.2016 йилдаги 458-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 06.06.2016 йилдаги 458-III-сон
Кучга кириш санаси
06.06.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги учрашувлари якунлари ва депутатларнинг сайловчилар билан бўлажак учрашувлардаги устувор вазифалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Х. Кетмоновнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги учрашувлари якунлари ва депутатларнинг сайловчилар билан бўлажак учрашувлардаги устувор вазифалари тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши шуни таъкидлайдики, 2016 йилнинг 22 — 31 март кунлари сайлов округларида сайловчилар билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувлар давомида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Депутатлар ўзларига берилган вақтдан ишни тизимли ва самарали ташкил этиш, сайловчиларнинг манфаатларига дахлдор бўлган муҳим ҳаётий масалаларни ҳал этиш учун оқилона фойдаландилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар корпуси томонидан жойларда 1824 та учрашув ташкил этилиб, уларда 166,5 минг нафардан зиёд киши иштирок этди. Ўтказилган учрашувлар сони 2015 йилнинг ноябрида ташкил этилган учрашувлар билан таққосланганда 674 тага ёки 36 фоиз, аҳолини қамраб олиш даражаси эса 61 минг нафар кишига ёки 36,6 фоиз ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар чоғида депутатлар аҳолини мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, янги қабул қилинган қонунларнинг ҳамда қабул қилинаётган қонун лойиҳаларининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор этдилар, шунингдек жойлардаги ҳуқуқни қўллаш амалиётига доир муаммоларни аниқлаш ҳамда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга доир ишларни амалга оширдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларида ташкил этилган учрашувларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, сиёсий партиялар маҳаллий органларининг вакиллари иштирок этди. Депутатларнинг кўпчилик қисми аҳолининг турли қатламлари вакиллари, шу жумладан пенсионерлар, кўп болали оилалар, ногиронлар, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида яшовчилар билан, шунингдек таълим ва даволаш муассасалари, меҳнат жамоалари, фермер хўжаликлари ва бошқа жойлардаги учрашувларни лозим даражада ўтказишга муваффақ бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларидаги фаолият доирасида ёш авлодда ватанпарварлик, ўзининг кераклилигини ҳис этиш ва давлат ҳаётидаги масъулият туйғуларини кучайтириш, уларда қатъий ҳаётий нуқтаи назарни шакллантириш ҳамда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш мақсадида ёшлар билан ишлашга депутатлар томонидан жиддий эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда ёшларнинг 36 минг нафарга яқин вакили иштирокида «Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик — жамият тараққиётининг муҳим омили» мавзусидаги семинарлар ва давра суҳбатлари доирасида 206 та маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб, улар минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, терроризмга, сепаратизмга, экстремизмга ва ҳозирги замондаги бошқа тақдидлар ҳамда хавфларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни тушунтиришга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган тадбирлар ёшларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтиришга, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, сиёсий фаоллигини оширишга ҳамда фуқаролик нуқтаи назарини мустаҳкамлашга кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларига кўра депутатлар томонидан сайлов округларида ўтказилган бир кун нодавлат нотижорат ташкилотларининг мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлардаги фаоллигини ошириш масалаларига бағишланди. Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ташкил этилган учрашувлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг, шунингдек Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ахборот сайловчилар эътиборига етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларда амалга оширилган ишлар марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек хорижий интернет-сайтларда кенг ёритиб борилди. Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари оммавий ахборот воситаларидаги 1278 та материалда, хусусан, 380 таси марказий, 722 таси маҳаллий ва 176 таси хорижий интернет-сайтларда ёритилди. Оммавий ахборот воситаларида ёритилган материалларнинг сони 2015 йилнинг ноябридаги кўрсаткичларга таққосланганда 378 тага ёки 29,6 фоиз кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган учрашувлар таҳлили шуни кўрсатдики, аҳоли мамлакатда амалга оширилаётган, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ва кучли фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ўзгаришларни умуман қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дунёнинг турли минтақаларида танглик тобора зўрайиб, халқаро терроризм ва экстремизм кучайиб бораётган бир вақтда мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сураётганлигини сайловчилар асосий ютуқларимиз сифатида эътироф этмоқдалар. Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ютуқларимиз, шунингдек мамлакатимиз раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ташқи сиёсат ҳам кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар билан учрашувлар чоғида депутатлар томонидан мамлакатимизнинг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётига тааллуқли 5500 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди. 2015 йил ноябрь ойидаги кўрсаткичларга таққослаганда мурожаатларнинг сони 23,3 фоиз кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар вақтида сайловчилар давлат дастурларига мувофиқ таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо бердилар. Хусусан, малакали педагог кадрлар тайёрлаш борасида катта ишлар амалга оширилганлиги, кўплаб ўрта мактаблар, академик лицейлар ва коллежлар, олий ўқув юртлари қурилганлиги ҳамда реконструкция қилинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга аҳоли мактабгача таълимнинг соғлом, баркамол бола шахсини шакллантириш, унинг илм олишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш, болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш ҳамда мактаб таълимига тайёрлаш борасида тутган катта ўрни ва ижобий таъсирини қайд этиб ўтди. Шу муносабат билан айрим сайлов округларида фуқаролар мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни замонавий моддий-техника базаси ҳамда педагог кадрлар билан мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш таклифини билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар республикада йўл-транспорт инфратузилмасини режали равишда такомиллаштириб бориш борасида аниқ йўналтирилган бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидладилар. Улар, айниқса, жаҳондаги илғор андозалар даражасида амалга оширилаётган Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўл линияси қурилиши ҳамда Қамчиқ довони орқали ўтадиган автомагистралнинг реконструкция қилиниши каби кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилаётганлигини алоҳида қониқиш билан қайд этдилар. Шу билан бирга шаҳарлардаги ва бошқа аҳоли пунктларидаги йўлларни (ички автомобиль йўлларини) қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларига келгусида катта эътибор қаратилиши истаги билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида депутатлар билан учрашувлар чоғида сайловчилар қишлоқ хўжалигида, шу жумладан чорвачиликда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чуқур таркибий ўзгаришларни алоҳида қайд этдилар. Амалга оширилган ишлар натижасида йирик қорамол, қўй ва эчкиларнинг сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда, наслчилик чорвачилиги яхшиланмоқда, аҳоли сут билан тўлиқ таъминланиб, сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш ривожланмоқда. Айни вақтда сайловчилар ҳудудларда сут ва сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналари сонини кўпайтириш, фермер ва деҳқон хўжаликларига мазкур тармоқни ривожлантириш учун имтиёзлар ва преференциялар бериш борасидаги таклифларини баён этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар учрашувлар вақтида мустақиллик ҳаётимизнинг мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартирганлигини, маънавий қадриятларни тиклаш, миллий ўзликни англашнинг ўсиши учун чексиз имкониятлар очганлигини ҳам таъкидлаб ўтдилар. Маданий мерос объектларини асраш ва улардан фойдаланиш, уларни тиклаш, реставрация қилиш ҳамда ушбу объектларни дастлабки кўринишда сақлаб қолиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга аҳоли томонидан юқори баҳо берилмоқда. Айни пайтда сайловчилар мамлакатимиздаги тарихий, маданий ва интеллектуал меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижросига депутатлар томонидан алоҳида эътибор қаратилиши истагини билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари сайловчилар билан учрашувлар мобайнида депутатлар корпуси вакилларига ҳар йилги Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини сифатли амалга оширишга катта эътибор қаратиш тавсия этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган масалаларни ҳал этиш учун сиёсий партиялар фракциялари ва Қонунчилик палатаси қўмиталарининг жиддий эътибори, ҳукумат ва, хусусан, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлари талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги фаолияти давомида ташкилий тусдаги айрим камчиликлар ҳам бўлди. Хусусан, сайловчилар билан учрашувларнинг жадвалларини ўз вақтида тузиш, сайловчилар билан учрашувларни ташкил этишда ҳокимликлар томонидан депутатларга ёрдам кўрсатиш, учрашувларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакиллари ва маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари иштирок этиши, фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш борасидаги камчиликлар (Андижон, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида) қайд этилди. Сайловчилар билан ишлашда Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўртасида аниқ ҳамда ўзаро уйғун ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги ҳам кўзга ташланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан ишлари самарадорлигини янада ошириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Х. Кетмоновнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги учрашувлари якунлари ва депутатларнинг сайловчилар билан бўлажак учрашувлардаги устувор вазифалари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг «Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришнинг, уларни педагог кадрлар ва замонавий моддий-техника база билан мустаҳкамлашнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига парламент сўрови юбориш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг «Ўзбекистон Республикасида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги йўлларни (ички автомобиль йўлларини) қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосарига парламент сўрови юбориш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг Сурхондарё вилоятида бажарилишининг боришини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил тадбирини ўтказиш якунлари юзасидан Термиз шаҳрида қўмитанинг кенгайтирилган мажлисини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасига мажлисда маданият ва спорт ишлари вазирининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижро этилишининг ҳолати ҳақида»ги ахборотини эшитишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар билан ўтган учрашувлар давомида кўтарилган масалаларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тегишли мансабдор шахсларига депутат сўровларининг белгиланган тартибда юборилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қабул қилинган қонунларнинг, кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорининг моҳияти ва аҳамияти сайлов округларида сайловчилар билан бўлажак учрашувлар чоғида аҳолига етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича сиёсий партиялар фракциялари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмини сиёсий партиялар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш, шунингдек ҳудудий партия ташкилотларида фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан ишлаши чоғида сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этишга, шунингдек сайлов округларидаги бўлажак учрашувларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Х. Кетмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 6 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
458-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 6-сон, 157-модда)