Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида
Мамлакатда давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда демократлаштириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнда прокуратура органлари томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг самарали рўёбга чиқарилиши — мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш учун прокуратура органларининг куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар қилишни тақозо этади.
Шу каби, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва янги вазифалари прокуратура органлари фаолиятини ташкил этишни, шу жумладан, қонунийлик аҳволини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигига салбий таъсир этувчи ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги фаолиятни янада такомиллаштиришни талаб этади.
Прокуратура органларининг қонунчилик ижросини таъминлаш борасидаги масъулиятини янада ошириш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини сўзсиз амалга ошириш мақсадида:
1. Жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш орқали «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» прокуратура органларининг устувор вазифаси этиб белгилансин ва бунда:
биринчидан, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини сўзсиз бажаришни, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлувчи омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
учинчидан, аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўрнатишни, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилишни, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишни, жамиятда қонун бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни;
тўртинчидан, профилактика тадбирларининг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги тадбирларнинг таъсирчанлигини, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этишни;
бешинчидан, кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни, янги иш ўринлари яратиш дастурларини амалга оширишни, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида тўлашни;
олтинчидан, малакали тиббий ёрдам кўрсатишни, аҳолига арзон дори воситалари етказишни, таълим жараёнининг сифати ва таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни;
еттинчидан, фуқароларга арзон уй-жой ажратишни, уй-жой сотиб олиш учун, биринчи навбатда, ёш оилалар, етим болаларга кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратишни, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни;
саккизинчидан, табиий ресурслар, ер майдонларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлашга асосий эътибор қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
3. Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозими жорий этилсин.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг янгиланган ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг янгиланган ташкилий-штат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 06/18/5446/1251-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Ҳарбий прокуратура маҳкамасининг янгиланган ташкилий-штат тузилмалари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокуратура органлари бошқарув ходимларининг умумий сони 4 165 нафар (Ҳарбий прокуратурадан ташқари), шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарув ходимларининг умумий сони 1 071 нафар этиб белгилансин.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарур ҳолларда, прокуратура органларининг штат бирликларини марказий аппарат ва ҳудудлар ўртасида, ҳудудлар ўртасида, туманлар (шаҳарлар) ўртасида қайта тақсимлаш имконияти билан бирга прокуратура органлари (шу жумладан, Ҳарбий прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси) ва улар бўлинмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
прокуратура органларининг юқори малакали ва ташаббускор, шунингдек, техник ва ёрдамчи ходимларига прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан прокуратура органларида амалда бўлган барча тўловларни сақлаган ҳолда қонун ҳужжатларида ўрнатилган рағбатлантирувчи қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисоблашда ҳам ҳисобга олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ойлик шахсий устамалар белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатилган нормативларга мувофиқ Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан прокуратура органлари учун техник ва ёрдамчи ходимларнинг қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПФ-5499-сонли Фармони таҳририда)
6. Прокуратура органлари ходимларига бериладиган узоқ муддатли ипотека кредитларини қайтариш уч йиллик имтиёзли давр билан амалга оширилиши, мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланиши тартиби ўрнатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бўш ётган миллий ва хорижий валютадаги бюджетдан ташқари маблағларни, шунингдек прокуратура органлари депозит ҳисобрақамларидаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида депозитларга қўйиш ҳуқуқи берилсин. Бунда, бўш ётган маблағларни тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган фоизлар кўринишидаги даромадлар солиққа тортилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ривожланиш ва уларнинг ходимларини, истисно тариқасида, ўрнатилган меъёрлардан юқори миқдорда моддий рағбатлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг баённома қарорлари ва топшириқларида назарда тутилган алоҳида тадбирларни амалга ошириш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда, прокуратура органларининг ривожланиш жамғармалари ҳисобрақамларига киритилиши белгилансин.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПФ-5499-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг байроғи ва эмблемаси намуналари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 06/18/5446/1251-сон)
8. Адлия вазирлиги Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси ва Мудофаа вазирлиги бир ой муддатда мазкур Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Ҳарбий прокуратурасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 апрель,
ПФ-5019-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Жами прокурор-тергов ходимлари — 252 штат бирлиги.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони — 1 071 штат бирлиги
шундан марказий аппаратда — 92 штат бирлиги.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси аппаратининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий прокуратура маҳкамасининг жами ходимлари — 45 нафар, шундан генераллар — 1 нафар, — офицерлар 44 нафар.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли Фармонига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси байроғининг
ТАВСИФИ
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси байроғи (кейинги ўринларда байроқ деб юритилади) барқарорлик, матонат, содиқлик, фидоийлик ва мардликни ифода этувчи мовий рангли тўғри бурчакли мато кўринишига эга.
Байроқ марказида геральдик белги — Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг эмблемаси тасвирланган.
Байроқ узунлиги — 250 см, эни — 125 см.
Байроқнинг ҳажми бошқача ҳам бўлиши мумкин, бироқ барча ҳолларда байроқнинг эни узунлигига нисбатан 1:2 бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли Фармонига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси эмблемаси — геральдик белги
ТАВСИФИ
Геральдик белги — Ўзбекистон Республикаси прокуратураси эмблемаси пастки қисми чўзилган, юқори бурчаклари кесилган учбурчак қалқон кўринишига эга бўлиб, давлат ва жамиятни ҳимоя қилиш рамзини англатади.
Қалқон ортида — иккита диагонал кесишган ўткир тиғлари пастга йўналтирилган қиличлар жойлашган. Қиличлар дастаси бешта ҳалқадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фаолиятининг асосий принциплари — бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкораликни ифодалайди.
Қалқон юзаси ва қиличлар кумуш рангда. Қалқон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербидан қалқоннинг Камбар ҳошияларига қадар қуёш нурларини ифодаловчи бўртма тўғри чизиқлар тортилган.
Қалқоннинг чап томонида тўқ кўк рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида: «OʻZBEKISTON», ўнг томонида: «PROKURATURASI» деб ёзилган.
Геральдик белги қонун ҳужжатларига мувофиқ бир хил рангда (силуэт тарзида) тасвирланиши мумкин.
(5 ва 6-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
(7-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Алоҳида ҳолларда, иқтисодиёт, молия, социология, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда олий маълумотга, етарли билим ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар прокуратура органларига хизматга қабул қилиниши мумкин».
2. 14-банднинг олтинчи хатбошисидаги «хўжалик низолари» сўзлари «иқтисодий судларда ишлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, зарур ҳолларда, прокуратура органлари, шу жумладан Ҳарбий прокуратура ва Департаментнинг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга».
4. 26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимларига даражали унвонлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига асосан берилади».
5. 37-банд:
а) қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«I, II, III даражали «Aʼlo xizmatlari uchun» кўкрак нишони билан тақдирлаш»;
б) ўн учинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6.39-банднинг учинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими» сўзларидан кейин «I, II, III даражали «Aʼlo xizmatlari uchun» сўзлари билан тўлдирилсин.
7. 811-банд:
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Алоҳида ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ишга ўтган прокуратура органи ходими Бош прокуратуранинг аттестация комиссияси таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин»;
б) иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) учинчи хатбошисидаги «ушбу банднинг биринчи хатбошисида» деган сўзлар «ушбу бандда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«82. Прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган прокуратура органлари ходимларига уларнинг бошқа давлат органларидаги ваколат муддатлари тугаганидан сўнг, прокуратура органларида муқаддам эгаллаган ёки унга тенг лавозим берилиши кафолатлари таъминланади, ходимнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки соғлиғи ҳолатига ёхуд меҳнат (хизмат) мажбуриятларини бажармаганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
8-ИЛОВА
8-ИЛОВА
(8-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4636-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонлари ва қарорларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4815-сонли Фармонининг 1 — 3-бандлари ҳамда унга 1 — 4-иловалар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сон Фармонига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ПФ-4981-сон Фармони.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 285-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 06/17/5196/0034-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон, 10.05.2018 й., 06/18/5438/1189-сон, 24.05.2018 й., 06/18/5446/1251-сон, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон; 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон; 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон; 26.05.2023 й., 06/23/77/0298-сон; 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)