Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Навоий КМК» давлат корхонаси ходимлари иш ҳақини туманлар (ҳудудлар) бўйича тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Навоий КМК» давлат корхонасининг кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, юқори малакали мутахассисларининг касбий ва моддий манфаатдорлигини ошириш, шунингдек уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2017 йил 1 майдан бошлаб «Навоий КМК» давлат корхонаси ходимларининг иш ҳақига қуйидаги миқдорларда туман (ҳудудий) коэффициентлари белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1,60 — Навоий вилоятининг Зарафшон, Учқудуқ шаҳарларида, Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманларида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Пешку туманларида, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1,30 — Самарқанд вилоятининг Нуробод шаҳрида, Қўшрабод, Нуробод, Пахтачи, Ургут туманларида, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Зомин туманларида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1,20 — Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида ва Кармана туманида, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида, Китоб туманида, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида, Пскент ва Оҳангарон туманларида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 майдан бошлаб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Навоий КМК» давлат корхонаси ходимларининг иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларини ҳисоблашнинг чекланган суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараварини ташкил этади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти халқ хўжалиги тармоқлари ходимларининг иш ҳақини ҳудудий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан белгиланган туман (ҳудудий) коэффициентлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида» 1992 йил 4 сентябрдаги 407-сон қарори билан белгиланган туман (ҳудудий) коэффициентларини ҳисоблашнинг чекланган суммаси миқдори «Навоий КМК» давлат корхонасининг ходимларига нисбатан қўлланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ходимларнинг иш ҳақига коэффициентлар белгилаш билан боғлиқ харажатлар «Навоий КМК» давлат корхонаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 апрель,
232-сон