Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2015 йил 30 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги;
2016 йил 26 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида»ги;
2016 йил 29 январда қабул қилинган «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси Б. Юсупов тўғрисида»ги;
2016 йил 4 февралда қабул қилинган «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси А. Усманов тўғрисида»ги;
2016 йил 10 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги;
2016 йил 15 февралда қабул қилинган «Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида»ги ҳар йилги маърузаси ҳақида»ги;
2016 йил 9 мартда қабул қилинган «Андижон вилояти Жалолқудуқ туманининг ва Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Охунбобоев шаҳрининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги;
2016 йил 22 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини лавозимидан озод қилиш тўғрисида»ги;
2016 йил 30 мартда қабул қилинган «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги;
2016 йил 30 мартда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Ф. Умаров тўғрисида»ги.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 1 апрель,
СҚ-89-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 4-сон, 131-модда)