18.04.2017 йилдаги ПФ-5018-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, сув таъминоти ва канализация тизими объектларини самарали эксплуатация қилиш, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ичимлик сувидан фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Давсувинспекция» деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари билан биргаликда ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг техник аудитдан ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва уларни ишлатиш шарт-шароитлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги бузилишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган нормаларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ерости сувлари қудуқларининг ҳолати ва уларни ишлатиш шарт-шароитлари юзасидан давлат назоратини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциялари «Давсувинспекция»га бевосита ҳисобот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувинспекция» ва унинг ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари Ўзбекистон Республикасининг сув таъминоти ва канализация соҳасидаги давлат назорати ягона тизимини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувинспекция» бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувинспекция» бошлиғи ўз мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича ҳудудий инспекциялар раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига биноан «Давсувинспекция» бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, «Давсувинспекция» ўз фаолиятини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш масалаларида — Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Республика комиссияси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ичимлик суви ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига риоя қилиш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари қудуқларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, гидрогеологик ахборотларни таҳлил қилиш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олинишига йўл қўймаслик масалаларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини бир ҳафта муддатда тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 18 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5018-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантиришга доир муҳим дастур ва лойиҳалар ҳаётга изчил татбиқ этилиши шаҳар ва туманлар, жумладан, қишлоқ жойларда марказлаштирилган сув таъминоти ҳолатини тубдан яхшилаш имконини берди.

Шу билан бирга, ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик суви сифатини назорат қилиш, фойдаланилган сувларни оқизиш (канализация) ҳамда оқова сувни тозалаш хизматларини ташкил этиш соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳал этилмаган қатор муаммолар мавжуд.

Ушбу муҳим вазифаларни инобатга олган ҳолда, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Давсувинспекция») ташкил этилди. Инспекциянинг асосий вазифалари этиб:

ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, канализация ҳамда оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатишни техник тартибга солишга оид қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик жараён ва энергия тежашни такомиллаштиришга қаратилган техник аудитдан ўтказиш;

сув таъминоти ва канализация тизимига уланиш бўйича техник шартлар талабига риоя этиш, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

сув таъминоти ва канализация тизими объектларидан фойдаланиш ҳолати ва шароитлари, сув таъминоти ва канализация тизимида носозликлар ва авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, ичимлик суви исроф бўлишининг ўрнатилган меъёрлардан ошмаслиги;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ерости сув қудуқларидан фойдаланиш ҳолати ва шароитлари устидан давлат назоратини таъминлаш белгиланди.

«Давсувинспекция» ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун:

мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тоифадаги сув таъминоти ва канализация объектлари, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ўрганиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг объектлари, шунингдек, турар жойларда сув таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш бўйича белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;

сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонунчилик талаблари, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳуқуқига эга.

Фармонга мувофиқ, «Давсувинспекция» ўз фаолиятини:

ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизмати кўрсатиш масалалари бўйича — Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Республика комиссияси билан;

сув таъминоти ва канализация соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ичимлик суви ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига риоя қилиш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан;

ерости сувлари қудуқларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, гидрогеологик ахборотларни таҳлил қилиш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан;

ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланишга йўл қўймаслик масалалари бўйича — маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

«Давсувинспекция» ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Мазкур Фармоннинг амалга оширилиши:

биринчидан — ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;

иккинчидан — ичимлик сувини етказиб бериш ва реализация қилиш, шунингдек, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматларини кўрсатиш устидан назорат ўрнатиш;

учинчидан — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш имконини беради.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 268-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)