Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.2024 08.06.2000 йилдаги 220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.2024
Ҳужжат 26.12.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАХСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли «Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларида нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзнефтгазинспекция» негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан, фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўдавнефтгазинспекция») ташкил этилсин, у «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси таркибидан чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларида нефть маҳсулотлари ва газдан самарали фойдаланиш масалаларини мунтазам ўрганишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларида нефть маҳсулотлари ва газнинг сифати ва миқдори жиҳатидан сақланиши норма ва қоидаларига, нефть-газ тармоғи объектларидан фойдаланиш чоғида белгиланган технологик жараёнларга ҳамда технологик асбоб-ускуналар ҳолатига риоя этилишини, шунингдек нефть-газ тармоқлари объектларини қуриш ва асбоб-ускуналарини ўрнатишда нефть-газ тармоғи объектларини барпо этувчи қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан норма ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича энергияни тежовчи тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўдавнефтгазинспекция» тўғрисидаги Низом ва унинг ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция» тизими ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 164 киши, шу жумладан, унинг марказий аппарати ходимлари сони 32 киши этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Ўздавнефтгазинспекция» фаолиятини маблағ билан таъминлаш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг вилоят бўлинмалари, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси «Шўртаннефтгаз» нефть-газ ишлаб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводининг нефть маҳсулотлари ва газ сотиш бўйича даромадларидан 0,1 фоизгача миқдордаги мажбурий ажратмалари;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ иқтисодий жазоларни қўллашдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўдавнефтгазинспекция» таъминотининг харажатлар сметаси белгиланган тартибда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонида тайинланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўдавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари лавозимга инспекция бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўдавнефтгазинспекция» бошлиғи мақоми ҳамда моддий, ижтимоий-маиший ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосарлари вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг вилоят бўлинмалари, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси «Шўртаннефтгаз» нефть-газ ишлаб чиқариш бошқармаси ва Муборак нефтни қайта ишлаш заводи «Ўдавнефтгазинспекция» таъминотига маблағ ажратишни назарда тутсинлар, ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси «Ўзнефтгазинспекция» балансидаги мавжуд асбоб-ускуналар, инвентарлар ва транспорт воситаларини «Ўздавнефтгазинспекция»га текин берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бир ой муддатда «Ўдавнефтгазинспекция» Марказий аппаратини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг Марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари учун бинолар ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда амалдаги меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.Й. Атаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 8 июндаги 220-сон қарорига
1 -ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўдавнефтгазинспекция») тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўдавнефтгазинспекция» деб аталади) нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланилиши, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмаларда, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатьий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда назоратдаги объектлар деб аталади) нефть маҳсулотларининг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаш, нефть, нефть маҳсулотлари, табиий, сиқилган ва суюлтирилган газ қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича нефть-газ тармоғи объектлари қуриш ва улардан фойдаланишда белгиланган технология жараёнларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўдавнефтгазинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздавнефтгазинспекция»нинг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штат жадвали «Ўдавнефтгазинспекция» бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўдавнефтгазинспекция» юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «ЎЗДАВНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ»НИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларида нефть маҳсулотлари ва газдан самарали фойдаланиш масалаларини мунтазам ўрганишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича энергияни тежовчи тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратдаги объектларда нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ва самарали фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть омборлари ва автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларда нефть маҳсулотларининг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть, нефть маҳсулотлари, табиий, сиқилган ва суюлтирилган газ қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича нефть-газ тармоғи объектларидан фойдаланишда белгиланган технология жараёнларига риоя қилиниши ва технология асбоб-ускуналарининг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ тармоғи объектларини қурувчи қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан белгиланган технология жараёнлари таъминланиши юзасидан нормалар ва қоидалар талабларига риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари, идоралари, бирлашмалари, корхоналарида, нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимида нефть маҳсулотлари қабул қилиниши, сақланиши, транспортда ташилиши, ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солувчи амалдаги қоидалар ва йўриқномалар талабларига риоя этиш устидан идоравий назорат ташкил этилиши ва амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхоналари, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари, автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари ҳамда нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчилари томонидан нефть маҳсулотлари ва газ билан таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш ишларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, қоидалар, йўриқномалар, давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига амал қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ сотувчи ташкилотлар, газ ташиш ташкилотлари ва газ истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) томонидан газ билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш ишларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, қоидалар, йўриқномалар, давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи истеъмол қилувчи назоратдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг газдан оқилона ва самарали фойдаланиш талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратдаги объектларда ёқилғи истеъмол қилувчи қурилмаларда режим-созлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «ЎЗДАВНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ»НИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавнефтгазинспекция» ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, газ истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) ўзбошимчалик билан ўрнатиб олган газдан фойдаланиш қурилмаларини аниқлаш юзасидан газ сотувчи ташкилотлар ва газ ташиш ташкилотлари ишларини белгиланган тартибда текширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа органлар билан биргаликда истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланиши қоидалари, газ истеъмол қилувчи қурилмалар, нефть-газ технологик объектлари, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни созлаш масалалари бўйича нормалар ва қоидалар ишлаб чиқилишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан самарали фойдаланилиши юзасидан лойиҳалаштиришга техник шартларни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи истеъмол қилувчи корхоналар (қурилмалар), нефть-газ технология объектлари, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари ва автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуриш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш ва газ таъминоти лойиҳаларини рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга газдан фойдаланувчи асбоб-ускуналарда ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ сотувчи ва газ узатувчи ташкилотларнинг газ сарфини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган газ истеъмолчиларини (аҳолидан ташқари) газ тармоқларидан ўз вақтида узиб қўйиш бўйича ишларини текширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёниш жараёнларини автоматик равишда тартибга солиш воситалари ва иссиқлик-техника назорати приборлари, шунингдек газдан самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқдан қайта фойдаланиш асбоб-ускуналари мавжудлигини, созлигини ва улардан фойдаланишни текширади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғидан фойдаланувчи корхоналар (қурилмалар)нинг ёқилғининг улар учун белгиланган захира турларида ишлашга ҳозирлаб қўйилганлигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ сотувчи ва газ узатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган саноат корхоналарини ва электр станцияларни куз-қиш даврида ёқилғининг захира турларидан фойдаланишга ўтказиш жадвалини келишиб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда нефть маҳсулотлари сифати бузилиши ва сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш юзасидан профилактик чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция»нинг ёзма кўрсатмалари бўйича нефть маҳсулотларини қабул қилиш тўхтатиб қўйилган автоёнилғи қуйиш шохобчаларида, нефть базаларида нефть маҳсулотлари жўнатилиши (қабул қилиниши)ни қайтадан бошлаш мақсадида, такрорий назорат текширувларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, қурилиш-монтаж ташкилотларига ва бўлинмаларига, уларнинг қайси идораларга қарашлиликларидан қатьий назар, нефть-газ тармоғи технологик объектлари қурилишини бошлаш учун ҳамда буюртмачиларга қурилиш устидан техник назоратни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал тузатиш тугалланганда ёқилғидан фойдаланувчи корхоналар (қурилмалар)га ва нефть-газ технологик объектларига асбоб-ускуналарни комплекс синаб қуриш, режим-созлаш ишлари ва табиий газ восита сифатида қўлланганда газ қувурларини тозалаш ишлари учун газ узатишга рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган нефть-газ технологик объектлари, нефть базалари, автоёнилғи қуйиш шохобчалари, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари ва автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларини техник кўрикдан ўтказади ва уларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоёнилғи қуйиш шохобчаларига, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчаларига ва автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларига лицензиялар берувчи ишчи гуруҳлар ишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ тармоғи технологик объектларининг ишдан чиқиш сабабларини текшириш комиссияларининг ишида, кўрсатиб ўтилган объектлар ишдан чиқишининг олдини олиш ва уларнинг ишончлилигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғидан фойдаланувчи корхоналар (қурилмалар)ни ва нефть-газ технологик объектларини лойиҳалаш, қуриш, созлаш ва фойдаланишга топширишни амалга оширувчи назоратдаги объектлар муҳандис-техник ходимларининг меъёрлар ва қоидаларга доир билимларини текширувчи комиссиялар ишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берилаётган табиий газ сифатининг амалдаги стандартларга ва техник шартларга мувофиқлигини текширувдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «ЎЗДАВНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ»НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўдавнефтгазинспекция» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратдаги объектларда ўз ваколати доирасида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, нефть маҳсулотлари, газдан оқилона ва самарали фойдаланилишини ва нефть-газ тармоғи объектларида белгиланган технология жараёнларига риоя қилинишини ҳеч қандай тўсиқларсиз текшириш. Зарур ҳолларда кўрсатиб ўтилган текширувларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратдаги объектлар бўйича аниқланган бузилишлар ва камчиликлар бўйича, нефть-газ объектларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топширишда ҳамда нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиниши масалалари юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифати бузилганлигини аниқлаш мақсадида турғун ва кўчма лабораторияларда нефть маҳсулотлари намуналарини мустақил равишда текширувдан ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, бериш, ҳисобга олиш, нефть омборхонаси ускуналарининг техник ва метрологик ҳолати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳоллари аниқланганда нефть маҳсулотларини сақлаш ва бериш объектларини ёпиш ва муҳрлаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоёнилғи қуйиш шохобчалари, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари ва автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали нефть маҳсулотлари ва газ билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиб қўйиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга берилган ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик объектлар қурилишини ва улардан фойдаланишни, уларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги нормалари ва қоидалари бузилган ҳолларда ва бу бузилишлар уларнинг ишончлилиги пасайишига олиб келса, шунингдек қурилиш буюртмачининг малакали техника назорати билан ва муаллифлик назорати билан таъминламаганда, тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратдаги объектларда, меъёрий-техник ҳужжатларнинг ушбу объектларнинг ишончлилигини ва нефть ҳамда газдан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича тегишли талабларига мос келмайдиган аппаратуралар, асбоб-ускуналар, материаллар ва буюмларни, шунингдек технологияларни қўллашни тақиқлаш. Уларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишнинг амалдаги нормалари ва қоидаларидан асосли четга чиқишларни, агар ушбу ўзгартиришлар мазкур объектлардан фойдаланишнинг ишончлилигини пасайтиришга олиб келмаса, розилик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида корхоналар ва ташкилотларда нефть маҳсулотлари ва газ сарфини ҳисобга олишнинг ҳолатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ сотувчи, газ узатувчи ташкилотларга ва истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) газдан фойдаланувчи қурилмаларда газ беришни тўхтатиш ва қуйидаги ҳолларда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ўздавнефтгазинспекция»нинг рухсатисиз газ берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) газ ажратилган лимитлар (шартномавий ҳажмлар)дан ортиқ сарфланганда ва газдан фойдаланишнинг белгиланган режимига риоя қилинмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) газ сарфини ҳисобга олиш приборлари бўлмаган газдан фойдаланиш қурилмаларидан фойдаланилганда ёхуд газдан фойдаланувчи қурилмаларда лойиҳада назарда тутилган газ ёниши жараёнларини автоматик бошқариш воситалари ёки иссиқлик-техника назорати ёки газдан самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан қайта фойдаланиш асбоб-ускуналари бўлмаганда (бузилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) газдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини ўтказиш муддатлари барбод бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) захира ёқилғи хўжалиги ишга ёки газдан фойдаланиш асбоб-ускунаси ёқилғининг захира турида ишлашга тайёрлаб қўйилмаганда уларни газ тармоқларидан узиб қўйиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда бузилишлар учун юридик шахсларга нисбатан, уларнинг қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатьий назар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатлари доирасида, иқтисодий санкциялар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция» ваколатига қирувчи масалалар бўйича назоратдаги объектлар раҳбарларининг ахборотларини, ҳисоботларини ва хабарларини тинглаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларда (аҳолидан ташқари) ностандарт, маънавий эскирган ва газдан тежамсиз фойдаланувчи асбоб-ускуналар мавжудлиги аниқланганда уларнинг (хатлов натижаларига кўра) алмаштирилишидан кутиладиган газнинг тежалиш миқдорида лимитларни қисқартириш ёки сотиш баҳосини ошириш тўғрисида тегишли идораларга таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция» ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, ташкилотларга ва корхоналарга сўровномалар билан мурожаат қилиш ва улардан зарур бўлган маълумотлар ва материалларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона фойдаланиш масалаларида корхоналарга ва ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам, хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, текширилаётган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ билан таъминловчи, газ сотувчи ва газ узатувчи корхоналар томонидан тегишли шакллар бўйича тузиладиган статистика ҳисоботларини ўз ваколати доирасида текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўдавнефтгазинспекция» ўз ваколати доирасида барча назоратдаги объектлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Газ, нефть маҳсулотлари беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор, унинг қабул қилиниши учун асос бўлган бузилишларни бартараф этилгунга қадар амалда бўлади. Ушбу қурилмаларга газ бериш, нефть маҳсулотларини жўнатиш ёки уларда ишларни давом эттириш «Ўздавнефтгазинспекция» рухсати билан қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. «ЎЗДАВНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ» ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўздавнефтгазинспекция» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари лавозимга инспекция бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бошлиқ ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, таркибий бўлинмалар ходимларининг масъулият даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари, идоралари билан биргаликда буйруқлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи лавозимига кўра айни бир вақтда Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса Бош давлат инспектори ўринбосарлари ҳисобланади. Бош технологлар, бўлимлар бошлиқлари ва бош мутахассислар катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар. Муҳандислар давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўздавнефтгазинспекция» ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда бузилишлар учун, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий жазолар қўллашдан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан моддий-техника базасини ривожлантириш учун фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўздавнефтгазинспекция» мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан судга, юқори мансабдор шахсга ёки мансабдор шахснинг ўзига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. Барча ҳолларда шикоят қилиниши шикоят қилинаётган қарорнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. «Ўздавнефтгазинспекция» мансабдор шахслари ўтказилган текширишлар натижаларининг ҳаққонийлиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўздавнефтгазинспекция» мансабдор шахслари белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўздавнефтгазинспекция» фаолияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 8 июндаги 220-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавнефтгазинспекция»)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Ҳаммаси: 164 киши, шу жумладан, марказий аппарат — 32 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: НКЛ — нефть маҳсулотлари бўйича назорат-кимё лабораторияси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 8 июндаги 220-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҲҚT, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида Низом»да
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом матнидаги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг «Ўзнефтгазинспекция»сига берилган кўрсатмалар «Ўздавнефтгазинспекция»га кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банддаги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банддаги «сўзсиз» сўзи «акцептсиз» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган мазкур қарорга 11-иловадаги «Акцияларининг назорат ва давлат пакетлари, мол-мулки «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси устав фондига бериладиган акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати»дан ҳамда 12-иловадаги «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тузилмаси»дан «Ўзнефтгазинспекция» Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси» ҳамда «Ўзнефтгазинспекция» сўзлари чиқариб ташлансин.