07.04.2017 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш, республика ихтисослаштирилган марказларининг вилоят ва туман даражаларидаги тиббиёт муассасалари билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларидаги ўзаро вертикал алоқасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят перинатал марказининг беморлар ўрни фондини 160 тагача кўпайтириш, уни Сурхондарё вилоятининг офтальмология шифохонаси бинолари ва иншоотларида жойлаштириш, шунингдек Денов, Шеробод, Шўрчи, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари тиббиёт бирлашмаларида перинатал бўлимлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят офтальмология шифохонасини Сурхондарё вилоят перинатал маркази бинолари ва иншоотларига жойлаштириш, унинг беморлар ўрни фондини 70 тагача қисқартириш йўли билан уни оптималлаштириш, шунингдек Денов туман тиббиёт бирлашмасида офтальмология бўлими ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг беморлар ўрни фондини 50 тагача кўпайтириш, шунингдек Денов туман тиббиёт бирлашмасида урология бўлими ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Сурхондарё вилояти перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва яқин атрофдаги минтақалар аҳолисининг янада самарали ва юқори технологияли диагностика методларига, касалликларни илғор жаҳон ютуқлари даражасида даволаш ва профилактика қилишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техника ва аппаратларнинг мавжуд паркини доимий равишда янгилаб бориш ва модернизация қилишни таъминлаш, муассасаларни ихтисослаштирилган, юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасаларнинг тиббиёт ходимлари касбий даражасини шу жумладан мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт ўқув муассасалари ва клиникаларида стажировкасини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис врачларнинг ўз мактабини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда вилоятнинг бошқа туманларини ўз соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморларни даволашнинг ўз илғор методлари ва технологияларини ишлаб чиқишга ва тиббий амалиётга жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид етакчи хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассислар билан кенг алмашувни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология марказлари тегишли равишда Сурхондарё вилоятининг офтальмология шифохонасига ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг урология бўлимига ташкилий-методик ва илмий-амалий ёрдам кўрсатадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг беморлар ўрни фондини оптималлаштириш, шунингдек тегишли туманларнинг тиббиёт бирлашмаларида уларнинг бўлимларини ташкил этиш Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалдаги беморлар ўрни фонди доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сурхондарё вилоят перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг бинолари ва иншоотларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) реконструкция қилиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Уйжойсаноатсувқурилиш» хусусий лойиҳалаш корхонаси — бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича пудратчи ташкилотлар — бош пудратчи ташкилотлар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда объектларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва уларнинг 2018 йил 1 сентябргача фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек объектларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда объектларни юқори технологияли тиббий анжомлар билан жиҳозлаш учун хорижий кредитларни ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорлар грантларини жалб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, объектларни реконструкция қилиш доирасида четдан келтириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган тиббий анжомлар, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар 2018 йил 1 сентябргача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси объектларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўз вақтида ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифатига риоя этилиши юзасидан зарур даражадаги давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 232-модда, 34-сон, 893-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)