14.03.2017 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант ёрдами ажратиш тўғрисида 2014 йил 5 августдаги Ҳадли битимга мувофиқ Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) учун 8,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант (кейинги ўринларда грант деб аталади) бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида Шаҳрисабз шаҳрида 60 ўринли ётоқхонаси билан қуввати 240 ўқувчи ўрнига тенг бўлган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), ташкил этилиши назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни (кейинги ўринларда объект деб аталади) ташкил этиш учун Шаҳрисабз шаҳридаги собиқ «Ҳужум» фабрикасининг маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари ажратилганлиги, қурилиш учун ер участкасини тайёрлаш таъминланганлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағлари ҳисобига четдан олиб келинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, шу жумладан автотранспорт воситалари, ишлар (хизматлар)нинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси (кейинги ўринларда KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси деб аталади) объект қурилишининг буюртмачиси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Марказ давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бўйсунади, умумий ўқув-методик раҳбарлик эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахсларни ўқитиш муддати 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бепул касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш: металлга ишлов бериш ва чилангарлик (пайвандловчилар, чилангарлар ва металлга ишлов бериш мутахассислари), электр ва электроника (электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратураларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш), йигирув ишлаб чиқариши технологияси (йигирув-тўқув ускунаси оператори ва бошқалар) ва тикув жараёни технологиялари (кенг ассортиментдаги тайёр кийимлар конструкторлари, тикув ускунаси операторлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек иш берувчиларнинг буюртманомалари бўйича — ходимларни, ҳар йили ўқитиладиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тўлов асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Марказнинг таъминоти, ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни ва автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Қашқадарё вилояти Меҳнат бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлари ҳисобига қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Қашқадарё вилояти Меҳнат бош бошқармаси тасарруфидаги маблағларидан 40 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Марказни ривожлантириш жамғармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги белгиланган тартибда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Марказ уставини ҳамда Марказ ишида қўлланадиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган фойда нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда, қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг белгиланган педагогик ва ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда Марказ қурилиши учун ажратилган майдонда жойлашган эски электр трансформаторини қуввати камида 1000 кВА бўлган янгисига алмаштирилишини ҳамда қуввати айнан шундай бўлган захира трансформатори ўрнатилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектга туташ ҳудудни ободонлаштиришни (асфальтлаш, пиёдалар учун йўлаклар ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш ва бошқалар), шунингдек коммуникация тармоқлари ўтказилишини (электр, иситиш тизими, ичимлик сув, канализация, телефон алоқаси ва бошқалар) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳа доирасида Марказнинг қурилиши ва жиҳозланиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинадиган товарларни темир йўл станцияларида сақлаш ва юклаш-тушириш ишларининг тўлов ундирилмасдан бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Меҳнат вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча пропискага қўйилишини ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикасига лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 мартдаги 135-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз касб-ҳунарга ўқитиш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 163-модда, 15-сон, 255-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/824/0115-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)