Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига парламент сўрови юбориш тўғрисида
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг айрим мансабдор шахсларига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Сенат қўмиталари томонидан белгиланган тартибда киритилган:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.И. Закировга коммунал хизматлар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш, коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг бу борадаги ролини ошириш тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Б.М. Ахмедовга мамлакатимизда театрлар фаолиятининг ҳолати тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Гулямовга аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятдаги фавқулотда ҳолатлардан ҳимоя қилиш, шунингдек саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши тўғрисидаги масалалар юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги таклифлар қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.И. Закировга, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Б.М. Ахмедовга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Гулямовга юборилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Б.М. Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Гулямов парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2016 йил 1 октябргача Сенатга ёзма жавоб тақдим этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (З.М. Низамходжаев), Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (Ф.С. Дадаходжаев) жавоб келиб тушгач, уларнинг нусхалари Сенат аъзоларига юборилиши, зарур деб топилган тақдирда жавоб Сенат мажлисида муҳокама қилиниши учун тегишли тайёргарлик ишларини амалга оширсин.
5. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Б. Артикова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 август,
СҚ-101-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 9-сон, 288-модда)