Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
8. 2017 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг штатдаги ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги Ф-1561-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппарати штатдаги ходимларининг лавозим маошларига ойлик устама ҳақлар тўғрисида»ги фармойиши амал қилиниши татбиқ этилсин.
9. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишланган даврда ҳарбий ва махсус унвонларни бериш тегишли ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган вақт ўтгандан сўнг аввалги иш жойида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномаси асосида амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бошқарув ходимлари аввалги иш жойида ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар сақланган ҳолда, фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти девонидаги меҳнат фаолияти тугатилгандан сўнг аввалги иш жойида эгаллаган лавозими ёки шунга тенг лавозим тақдим этилади, бундан ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолганлиги ёхуд меҳнат вазифаларини бузганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10 — 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 март,
ПФ-4974-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)