29.09.2016 йилдаги 580-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 29.09.2016 йилдаги 580-III-сон
Кучга кириш санаси
29.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан бошқа давлат органлари билан биргаликда Дастурнинг бажарилишини минтақалар ва аниқ корхоналар бўйича тизимли мониторинг ҳамда таҳлил қилиш, меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни ўрганиш амалга оширилмоқда ҳамда шу асосда Дастурнинг 2016 йил учун тасдиқланган параметрларини бажариш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек янги объектларни, асосан саноатда, хизматлар ва сервис соҳасида, уй-жой қурилишида ишга тушириш, кичик бизнесни, фермер ва деҳқон хўжаликларини жадал ривожлантириш жорий йилнинг январь — июнь ойларида 462,5 минг кишининг бандлигини таъминлаш имконини берди. Иш ўринларининг 59,8 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ишда банд бўлмаган вакилларига меҳнат органлари томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш орқали ишга жойлашишда кўмаклашилди. Натижада туманлар ва шаҳарлар бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ишга жойлашиш учун мурожаат этган 124,6 минг нафар фуқаро доимий ва вақтинча иш билан таъминланди, 52,6 минг кишига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича ва ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида ахборот ҳамда маслаҳат берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш ҳисобидан 13,8 мингта иш ўрнини ташкил этиш таъминланди. Бунда паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, истиқболсиз корхоналарни кейинчалик ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринлари ташкил этиш шарти билан янги мулкдорларга реализация қилиш орқали тугатиш бўйича мақсадли «йўл хариталарини» амалга ошириш механизмлари ишга туширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида кичик бизнесга алоҳида ўрин ажратилган бўлиб, мазкур соҳада биринчи ярим йилликда умуман 356,1 мингдан зиёд кишининг бандлиги таъминланди, бу эса ташкил этилган барча иш ўринларининг 77,1 фоиздан зиёдини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва бошқа тегишли муассасалар томонидан Дастурнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиш имкониятларидан ҳали ҳам етарлича фойдаланилмаяпти, бунда Дастур параметрларининг амалга оширилишини баҳолаш ишлари яхшилаш ва такомиллаштиришни талаб қилади. Бу мамлакатимизнинг айрим минтақаларида янги корхоналарни қуриш ҳамда ишлаб турганларини кенгайтириш, кичик ва бошқа корхоналарни ривожлантириш ҳисобига иш ўринларини ташкил этиш бўйича қолоқлик аниқланганлигининг сабабларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорида талаб этиладиган муайян мутахассисликлар бўйича касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш масалаларида ҳали камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (А. Абдуҳакимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини сўзсиз бажариш, бунда ишчанлик муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини бундан буён ҳам олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалга оширилишининг боришини ҳар томонлама мониторинг қилишни давом эттириб, кейинги йилларда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан, меҳнат бозорининг демографик омилларини ҳисобга олган ҳолда, таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари билан ҳамкорликда иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса, қишлоқ жойлардаги аҳолини, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган тоифаларини, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш, касбга қайта тайёрлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини сўзсиз бажариш, меҳнат бозорининг ҳудудий тузилмасини такомиллаштириш, айниқса, ишчи кучи кўп минтақаларда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш чоғида янги иш ўринлари ташкил этилишини ва аҳолининг бандлиги таъминланишини, айниқса, таълим муассасаларининг, аввало касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришни рағбатлантиришга қаратилган қонун ҳужжатлари ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
580-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 9-сон, 280-модда)