15.09.2016 йилдаги 570-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 15.09.2016 йилдаги 570-III-сон
Кучга кириш санаси
15.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 169-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 228-моддасига мувофиқ кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида жорий йилнинг 15 январида қабул қилинган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифаларини амалга ошириш, шунингдек мамлакат иқтисодиётини диверсификация ва модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини бажаришни давом эттириш ҳисобот даврида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш суръатлари сақланиб қолишини ҳамда иқтисодиёт янада мутаносиб ривожланишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 7,8 фоизни ташкил этди, хусусан саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмлари 6,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш 6,8 фоиз, қурилиш ишлари 17,5 фоиз, хизматлар 12,9 фоиз, чакана товар айланиши 14,1 фоиз ўсди, бу Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган параметрларга мувофиқ ижро этилишини таъминлаш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил бошидан буён илгари ўз маҳсулотини экспорт қилмаган 600 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, шунингдек 208 турдаги янги маҳсулотни экспорт қилиш амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенг полосали фойдаланиш учун 1250 километрдан зиёд оптик толали тармоқлар барпо этилди. Аҳолини рақамли телевидениега қамраб олиш даражаси 68 фоизга етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш доирасида 462,5 мингта янги иш ўрни яратилиб, бундан 276,7 мингтаси ёки 59,8 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга, оналар ва болаларни тиббий парваришлаш даражаси ҳамда сифатини оширишга қаратилган тадбирларини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида барча манбалар ҳисобидан салкам 4,4 трлн сўм ва 111 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳисобот даврида «Ўзавтойўл», «Ўздонмаҳсулот» компанияларининг, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг айрим корхоналарида ва бошқа корхоналарда жорий солиқ қарздорлиги кўпайганлиги кузатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот сиёсий партиялар фракцияларида, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳида ва парламент қуйи палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама этилганлигини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаб ўтилсинки, 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджетининг даромадлари 19 104,9 млрд сўмни, харажатлари эса 19 044,2 млрд сўмни ташкил этди. Давлат бюджети 60,7 млрд сўм миқдорида ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий дастурнинг 2016 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устуворликларини амалга ошириш учун мавжуд захиралар ва имкониятларни жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сиёсий партиялар фракцияларига, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли ҳисобот давридаги ижроси масалаларини кўриб чиқиш чоғида бюджет маблағларининг мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишига доир аниқ таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўзларининг назорат-таҳлил фаолиятида, хусусан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижро этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш чоғида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга доир тавсиялар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
570-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 9-сон, 278-модда)