19.02.2016 йилдаги 383-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 19.02.2016 йилдаги 383-III-сон
Кучга кириш санаси
19.02.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда қонун устуворлигини, қонунийликни таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ва демократлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар холислиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, қонунчиликнинг барча тармоқларини демократлаштириш, шунингдек мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни, тинч ва осуда ҳаётни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижаларини бермоқда ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи таҳлил марказлари ва хорижий мамлакатларнинг экспертлари томонидан ижобий баҳоланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик асослари ҳар жиҳатдан мустаҳкамланаётгани ҳамда қонунларга сўзсиз итоат этиш ва қонун устуворлиги таъминланаётгани, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ўсиб бораётгани демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликнинг ривожини жадаллаштириш ҳамда ишончли ҳимоясини таъминлаш борасида бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттиришнинг муҳим шартлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу чора-тадбирлар самарали амалга оширилишида прокуратура органларининг тутган ўрни муҳимдир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ уларнинг зиммасига «қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни» амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш вазифалари юкланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мамлакатимиз Конституциясида «прокуратура органларининг Олий Мажлис Сенати олдида ҳисобдорлиги» белгиланганига қарамай, Бош прокуратура ва жойлардаги прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратининг самарали механизмини яратиш ва амалга ошириш йўлга қўйилмаганлигини эътироф этиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, прокуратура органларининг мамлакатимизда қонун устуворлиги ва қонунийликни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тузилсин (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари Сенат томонидан сенаторлар орасидан ўн беш кишидан иборат таркибда, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида бир аъзодан Сенат ваколати муддатига сайланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари орасидан сайланадиган раис Комиссияга раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари фаолияти устидан, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлиги устидан мунтазам парламент назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари фаолиятида мунтазам учрайдиган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳар томонлама ўрганиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари фаолиятини тартибга солиб турувчи қонун ҳужжатларини, шунингдек уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва иш усулларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида Комиссия қуйидаги функцияларни амалга ошириши белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари томонидан «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилган принциплар, қоидалар ҳамда вазифалар мунтазам ва сўзсиз бажарилаётганлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқлар самарали бажарилаётганлигини жойларга бориб ўрганиш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари мансабдор шахсларининг ўз ваколатига кирадиган масалалар, шу жумладан Комиссия назорат тадбирларининг якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг назорат тадбирлари материалларини, қарорларини прокуратура органлари ва бошқа органлар фаолиятида аниқланган камчиликлар ҳамда муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш учун уларга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари фаолиятида мунтазам учрайдиган камчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, прокуратура органлари фаолиятини тартибга солиб турувчи қонун ҳужжатларини, шунингдек уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, иш усулларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратурадан, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, умумлаштирилган, таҳлилий, статистик ва бошқа маълумотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари (комиссиялари), давлат органлари, илмий муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларига тайёргарлик кўрилаётганда ва улар ўтказилаётганда давлат органлари, илмий муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўз ваколатларини амалга ошираётганда Комиссия қуйидагиларга ҳақли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувлар, тафтишлар, суриштирувлар ва дастлабки терговга тааллуқли аниқ ишлар ҳамда материалларнинг, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишларининг кўриб чиқилиши ҳамда ҳал этилиши жараёнини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилишига аралашиш, шу жумладан тезкор-қидирувга оид маълумотлар ва материалларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини мазмунан кўриб чиқиш, бундан қонун ҳужжатларини ва прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажараётганда прокуратура органлари фаолиятининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунлар ижро этилаётганлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижро этилаётганлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ижодкорлиги фаолиятида ва жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга доир ишларда иштирок этиш сингари йўналишларини ўрганишга ва текширишга алоҳида эътибор берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз фаолиятини Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланадиган йиллик иш режалари асосида амалга оширади ҳамда ўз мажлисларини зарур бўлганда, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисининг кун тартибига, қоида тариқасида, прокуратура органлари фаолияти тўғрисидаги масалаларни навбатма-навбат Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида кўриб чиқиш киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз олдига қўйилган вазифалар бажарилишининг бориши тўғрисида бир йилда икки марта Сенат Кенгаши олдида ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссиянинг фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлаш учун Сенат девони таркибида умумий сони 5 нафар бошқарув ходимдан иборат Комиссия котибияти тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги Комиссия ва унинг Котибияти фаолиятининг белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қўшма қарор тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг мажлислари тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
383-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-70-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 2-сон, 59-модда)