Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида»ги ҳар йилги маърузаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган «2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида»ги маъруза материалларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши аъзолари иштирокида кўриб чиқилганлиги, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан эришилган натижаларнинг танқидий таҳлили билан бир қаторда иқтисодиётни ислоҳ қилишни, таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш ва модернизациялаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари белгилаб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2016 йил 15 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги «Бош мақсадимиз — мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир» маърузасида белгилаб берилган 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини рўёбга чиқарилишини ва сўзсиз амалга оширилишини таъминласин.
3. Сенат қўмиталари ўз фаолиятларида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2016 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилиши устидан самарали назоратни таъминлашга доир зарур чора-тадбирларни кўрсин.
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 15 февраль,
КҚ-69-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 2-сон, 58-модда)