Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2863]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига мувофиқ буюраман:
1. Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси (Ш. Саидов) тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида бир ойлик муддатда Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тушунтириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 февраль,
41-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 41-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар
Мазкур Минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига мувофиқ давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати деб юритилади) ходимларининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни белгилайди.
1. Юридик департамент ва юридик бошқарма давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
2 ёки 3 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
3 та сейф ёки металл шкаф;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 4 та принтер;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
2. Юридик бўлим шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 ёки 2 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
2 та сейф ёки металл шкаф;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 2 та принтер;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
3. Юридик бюро шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
1 та сейф ёки металл шкаф;
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
4. Битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 та алоҳида хизмат хонаси;
мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
1 та сейф ёки металл шкаф;
замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер;
Кейинги таҳрирга қаранг.
UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, телефон аппарати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
5. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидагиларни ўзида мужассам этган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фонди яратилиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари;
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами» расмий нашрлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси тизимидан узлуксиз фойдаланиш имконияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқий нашрлар ва бошқа юридик адабиётлар (сони ва миқдори заруриятга кўра).
6. Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун шахсан жавобгар бўлади.
7. Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан юридик хизмат ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мазкур Минимал талабларда назарда тутилмаган бошқа шарт-шароитларни ҳам яратиши мумкин.
8. Мазкур Минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
2017 йил 28 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 139-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2021 й., 10/21/2863-1/0221-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)