ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ–162-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари А. Жалилов, О. Джумаев, А. Кадиров ва А. Бурханов томонидан 2016 йил 4 октябрда киритилган «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ–162-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгашига мазкур қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 4 октябр,
588-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 10-сон, 341-модда)