Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси 2016 йил 31 март куни Тошкент шаҳрида чақирилсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
2. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида (янги таҳрири).
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари |
4. «Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Уставини ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида (Дакар, 2008 йил 14 март).
|
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссияси таркиби тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида.
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
9. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Б. Артикова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 март,
КҚ-73-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 3-сон, 118-модда)