Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 февраль,
ПҚ-2791-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 февралдаги ПҚ-2791-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-1836-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «20» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда):
а) 53-банди 1 — 6 кичик бандларининг иккинчи хатбошиларидаги «ва Тошкент шаҳар» сўзлари «, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади.» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 54-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва Тошкент шаҳар» сўзлари «Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сонли қарори билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й.,12-сон, 87-модда) 4-банди учинчи хатбошидаги «20» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 118-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)