Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Қарори
«Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставини (Дакар, 2008 йил 14 март) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-133-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига кўра 2016 йил 17 мартда киритилган «Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставини (Дакар, 2008 йил 14 март) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-133-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини уни тайёрлаш, кўриб чиқишнинг, шунингдек Қонунчилик палатасида қабул қилишнинг барча босқичларида кузатиб боришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 март,
419-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 3-сон, 114-модда)