15.02.2017 йилдаги ПҚ-2777-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.02.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, кўрилаётган чораларга қарамай, жойларда назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари ишлатилмаётганлиги сабабли чакана савдодан ва хизматлар кўрсатиш соҳасидан тижорат банкларининг кассаларига нақд пул маблағлари тушиши даражаси ҳамон пастлигича қолмоқда. Натижада нақд пул тушумининг каттагина қисми банкдан ташқари айланмага чиқиб кетмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, нақд пул маблағлари тўлиқ ҳисобга олиниши ва банк айланмасига жалб этилишини, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар аҳолидан тўловлар пластик карточкалар ёрдамида қабул қилинишини таъминлайдиган, ўрнатиш мажбурий бўлган ҳисоб-китоб терминалларини ўрнатмаган тақдирда ўз фаолиятларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тижорат банклари, Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш объектларини ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги бўйича инвентаризациядан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвентаризация якунларига кўра, жуда қисқа муддатларда зарур миқдордаги ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилишини, зарур ҳолларда, улар узлуксиз электр таъминотининг техник воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектидан буюртманома тушган кундан бошлаб узоғи билан уч кун ичида янги ўрнатилаётган ҳисоб-китоб терминаллари рўйхатга олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда, бундай хатти-ҳаракатлар пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланади ва уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима солинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, белгиланган тартибга мувофиқ, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб турсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан амалда фойдаланишни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда ҳисоб-китоб терминалларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ва уларга мулк сифатида сотиш механизмини қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг истеъмол эҳтиёжи ва ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш мақсадида пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда аҳолини истеъмол соҳасида қисқа муддатли кредитлашнинг халқаро амалиётда қўлланиладиган замонавий механизмларини кенгайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тижорат банкларига, истисно тариқасида, 2017-2018 йиллар мобайнида Процессинг марказларининг техник тавсифномаларига мувофиқ, ҳисоб-китоб тўлов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналарга тендер-танлов савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда республиканинг тоғли ва олис ҳудудларига алоҳида эътибор берган ҳолда, тўловларни пластик карточкалар ёрдамида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш объектларини сифатли ва узлуксиз алоқа билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига юридик ва жисмоний шахслардан банклардаги ҳисобварақлардан нақд маблағларни беришда ва пластик карточкалардан фойдаланиб, тўловларни амалга оширишда қоидабузарлик фактлари бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, мурожаатларда кўрсатилган фактлар тасдиқланган ҳолларда, уч кун муддатда уларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш юзасидан аниқ чоралар кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мунтазам асосда тадбиркорлик субъектлари орасида назорат-касса машиналарисиз ҳамда тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларисиз фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик чоралари тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда товарларни сотиш ва хизматлар ҳақини тўлашнинг ушбу қарордан келиб чиқадиган нормалари ва қоидаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда бевосита аҳолига тушунтириш жадвалларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2777-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 113-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5476/1504-сон, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)