Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
2. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қарорининг қўлланиш тартиби ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
3. «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
4. «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
6. «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини (Сан-Франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тўғрисида.
|
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раисини сайлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раисини сайлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 12 октябрь,
СҚ-108-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 10-сон, 329-модда)