07.02.2017 йилдаги ПҚ-2759-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва енгил саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш, унинг жаҳон стандартлари даражасида замонавий ривожланиш талабларига мос келишини таъминлаш, тармоқ муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш, шунингдек, Корея Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисида имзоланган меморандумга мувофиқ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида (кейинги ўринларда — ТТЕСИ) Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки (кейинги ўринларда — технопарк) барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркни барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукуматининг эквиваленти 15,0 миллион АҚШ долларига тенг техник кўмаги маблағлари (гранти) жалб этилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопарк Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30-уйда жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея томонининг тавсияномасини эътиборга олган ҳолда технопарк қурилишини ҳамда уни зарур илмий-лаборатория ускуналари, приборлар, мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлашни ниҳоясига етказиш 2018 йилга белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар технопарк фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ва ёш олимларни Корея технологияларни ривожлантириш институти, Корея саноат технологиялари институти ва бошқа институтлар ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчи олимларининг иштирокида маърузалар, семинарлар ва амалий машғулотлар ўтказиш йўли билан тўқимачилик, тикув-трикотаж, бўяш-пардозлаш ва дизайнерлик соҳаларида амалий илмий-тадқиқотлар олиб бориш методикаси ва амалиётига ўргатишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва халқаро ўқув ҳамда тадқиқот дастурлари асосида, республика ёш олимларини жалб этган ҳолда, мамлакатимиз ва хорижий ташкилотларнинг, шу жумладан илмий ва таълим муассасаларининг буюртманомалари асосида Технопарк фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалшунослик, бўяш-пардозлаш ишлаб чиқариши, газламалар ва кийим-кечакларнинг янги дизайнини яратиш, шу жумладан илғор ахборот-коммуникация технологиялари, энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда тадқиқот ишлари олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда инновацион хизматлар кўрсатиш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил ва тўқимачилик саноати йўналишлари бўйича маҳаллий ва чет эл ташкилотлари муҳандис-техник ходимлари ҳамда мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор корейс ҳамда бошқа хорижий инвесторларни жалб этиш ва рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, технопарк давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомида ташкил этилади, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги унинг муассиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркининг ходимлари умумий сони 22 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки Васийлик кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашига, зарур ҳолларда, технопарк тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарк зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун унга шартнома асосида мамлакатимиз ҳамда чет эллик етакчи мутахассислар ва экспертларни, илмий ҳамда таълим муассасалари олимлари ва ўқитувчиларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркда ишлаш учун жалб этиладиган хорижий педагог ва илмий ходимларни Корея томони белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркнинг фаолият кўрсатиши учун чет элдан жалб этиладиган педагог ва илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорлари Васийлик кенгаши томонидан Корея университетлари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий педагог ва илмий ходимларнинг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишларнинг давлат илмий-техникавий дастурларини амалга оширишда қатнашаётган илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий маошлари миқдорларига тенглаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркни барпо этиш лойиҳасининг амалга оширилиши учун Корея томонидан Корея технологияларни ривожлантириш институти ҳамда Корея саноат технологиялари институти, Ўзбекистон томонидан эса — «Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ижрочи орган ҳисобланади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркни жорий таъминлаш, уни асбоб-ускуналар, ташкилий техника ва мебель билан жиҳозлаш, шу жумладан Корея томони жалб этадиган бўлимлар ва лабораторияларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар ва тадқиқотчи олимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йилгача беғараз техник кўмаги маблағлари, технопаркнинг тузиладиган шартномаларга мувофиқ тадқиқотлар ўтказишдан олинадиган даромадлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 10 кун муддатда қурилиш майдончасини тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилишини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан таъминласин, шунингдек технопарк ҳудудидан бошқа объектларга тегишли муҳандислик коммуникациялари демонтаж қилиниб олиб кетилгандан сўнг туташ ҳудудларни ободонлаштирсин ва кўкаламзорлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркни қуриш, объектни технологик ускуналар билан жиҳозлаш, ўқитиш ҳамда бошқа сарф-харажатлар — Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз техник кўмаги маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва технопарк объектларига тортиб келинаётган муҳандислик тармоқлари устидан техник назорат ўрнатиш бўйича сарф-харажатлар — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда технопарк устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатига олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз техник кўмаги маблағларини жалб этиш учун белгиланган тартибда барча зарур тартиб-таомиллар бажарилишини таъминласин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда мазкур лойиҳани амалга ошириш режасини ишлаб чиқсин, унинг амалда бажарилиш ҳолатини, шу жумладан қурилиш, асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ўрнатиш, ходимларни ўқитиш борасидаги ҳолатни ҳар чоракда кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмаги маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Технопарк қурилиши бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея томонидан Корея саноат технологиялари институти, Ўзбекистон томонидан — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» ДУК — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кореянинг «KIOНEON ARCНITECTURE» (Корея Республикаси) лойиҳа компанияси «URBAN ARCНITECTURE» (Тошкент шаҳри) лойиҳа ташкилоти билан ҳамкорликда — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«IL KWANG Engineering & Construction Co.Ltd» (Корея Республикаси) компанияси — бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар 2023 йилнинг 1 январигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопарк — барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи корейс норезидент- компаниялари — юридик шахсларнинг фойда солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий норезидент мутахассислар — технопарк фаолияти доирасида олинган даромадлар бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш доирасида беғараз техник кўмак маблағлари ҳисобига олиб келинадиган ҳамда сотиб олинадиган ускуналар, материаллар, адабиётлар, ишлар ва хизматлар божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари), шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан технопаркдаги ишларга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан технопаркдаги ишларга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек мазкур хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (узайтиришни) таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2759-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-2759-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўзбек-Корея Ўкув-амалий тўқимачилик технопаркининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилмаси
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 иил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 22 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 5 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрларга асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-2759-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўзбек-Корея Ўкув-амалий тўқимачилик технопарки Васийлик кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

И.У. Хайдаров

«Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси раиси, Васийлик кенгаши раиси

2.

Р.С. Касимов

олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Ли Сунг Ил (Lee Sung IL)

Корея саноат технологиялари институти (KITECН) президенти

4.

С.З. Юнусов

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори

5.

А.А. Султонов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

6.

Ж.Т. Мирзамахмудов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари

7.

Ш.Ш. Шералиев

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари

8.

Р.А. Гуляев

«Пахтасаноатилмий маркази» АЖ бош директори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 75-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 06/18/5348/0789-сон, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)