Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.02.2017 йилдаги 60-сон
Кучга кириш санаси
13.02.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 05.04.2022 санаси ҳолатига | Жорий версия |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг |
қарори | қарори |
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида | Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида |
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 31-моддаларига мувофиқ, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: | «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 31-моддаларига мувофиқ, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: |
1. Қуйидагилар: | 1. Қуйидагилар: |
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шакли 1-иловага мувофиқ; | Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шакли 1-иловага мувофиқ; |
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. | Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар ўз тизимида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар. | 2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар ўз тизимида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар. |
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин. | 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2017 йил 7 февраль, | 2017 йил 7 февраль, |
60-сон | 60-сон |
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарорига 1-ИЛОВА | Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарорига 1-ИЛОВА |
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган | Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган |
РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ ШАКЛИ | РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ ШАКЛИ |
(шаклнинг олд томони) | (шаклнинг олд томони) |
(шаклнинг орқа томони) | (шаклнинг орқа томони) |
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарорига 2-ИЛОВА | Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарорига 2-ИЛОВА |
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги | Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги |
НИЗОМ | НИЗОМ |
1-боб. Умумий қоидалар | 1-боб. Умумий қоидалар |
1. Ушбу Низом ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартибини белгилайди. | 1. Ушбу Низом ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартибини белгилайди. |
2. Ушбу Низомнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига нисбатан татбиқ этилмайди. | 2. Ушбу Низомнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига нисбатан татбиқ этилмайди. |
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: | 3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: |
ғайриижтимоий хулқ-атвор — шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги; | ғайриижтимоий хулқ-атвор — шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги; |
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс — ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс. | ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс — ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс. |
4. Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси (кейинги ўринларда — масъул шахс деб юритилади) томонидан чиқарилади. | 4. Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси (кейинги ўринларда — масъул шахс деб юритилади) томонидан чиқарилади. |
5. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг расмий огоҳлантиришни чиқариш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари рўйхати тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади. | 5. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг расмий огоҳлантиришни чиқариш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари рўйхати тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади. |
6. Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади. | 6. Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади. |
2-боб. Расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби | 2-боб. Расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби |
7. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига мувофиқ ўтказилган профилактика суҳбати ижобий натижа бермаган ва шахс ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликни давом эттирган ҳолларда, унга нисбатан расмий огоҳлантириш қўлланилади. | 7. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига мувофиқ ўтказилган профилактика суҳбати ижобий натижа бермаган ва шахс ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликни давом эттирган ҳолларда, унга нисбатан расмий огоҳлантириш қўлланилади. |
8. Жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида масъул шахс томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади. | 8. Жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида масъул шахс томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади. |
9. Расмий огоҳлантириш масъул шахс томонидан ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда, олиб борилаётган профилактик тадбирлар жараёнида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда чиқарилади. | 9. Расмий огоҳлантириш масъул шахс томонидан ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда, олиб борилаётган профилактик тадбирлар жараёнида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда чиқарилади. |
10. Расмий огоҳлантириш бланкасининг шакли икки қисмдан — фуқарога тақдим қилинадиган расмий огоҳлантириш ҳамда масъул шахсда қоладиган унинг қирқиб олинадиган қисмидан иборат бўлади. | 10. Расмий огоҳлантириш бланкасининг шакли икки қисмдан — фуқарога тақдим қилинадиган расмий огоҳлантириш ҳамда масъул шахсда қоладиган унинг қирқиб олинадиган қисмидан иборат бўлади. |
11. Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганда унга барча ёзувлар қора ёки ҳаворанг сиёҳда, тушунарли қилиб ёзилади. | 11. Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганда унга барча ёзувлар қора ёки ҳаворанг сиёҳда, тушунарли қилиб ёзилади. |
12. Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштираётган пайтда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади. | 12. Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштираётган пайтда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади. |
13. Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштирганидан сўнг уни имзолайди. | 13. Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштирганидан сўнг уни имзолайди. |
Расмий огоҳлантириш бланкасининг қирқиб олинадиган қисми расмий огоҳлантирилаётган шахс томонидан ҳам имзоланади. Расмий огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади. | Расмий огоҳлантириш бланкасининг қирқиб олинадиган қисми расмий огоҳлантирилаётган шахс томонидан ҳам имзоланади. Расмий огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади. |
14. Расмий огоҳлантириш расмийлаштирилганидан сўнг у расмий огоҳлантирилган шахсга берилади, бланканинг қирқиб олинадиган қисми масъул шахсда қолади. | 14. Расмий огоҳлантириш расмийлаштирилганидан сўнг у расмий огоҳлантирилган шахсга берилади, бланканинг қирқиб олинадиган қисми масъул шахсда қолади. |
15. Масъул шахс, расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга ҳақли. | 15. Масъул шахс, расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга ҳақли. |
3-боб. Якунловчи қоидалар | 3-боб. Якунловчи қоидалар |
16. Расмий огоҳлантириш бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади ва ўз серияси ҳамда рақамига эга бўлади. | 16. Расмий огоҳлантириш бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади ва ўз серияси ҳамда рақамига эга бўлади. |
Расмий огоҳлантириш бланкалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан қуйи турувчи тизим учун марказлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда тайёрланади. | Расмий огоҳлантириш бланкалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан қуйи турувчи тизим учун марказлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда тайёрланади. |
17. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг раҳбарлари ва прокуратура органлари томонидан амалга оширилади. | 17. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг раҳбарлари ва прокуратура органлари томонидан амалга оширилади. |
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар. | 18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар. |