Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2001 10.03.2001 йилдаги 120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар фаолияти таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 сентябрдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳамда судьяларнинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли орган – Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ва унинг жойлардаги бўлинмалари (бўлимлари) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган Департамент директори – Адлия вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларни ташкил этиш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳокамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли Судьялар малака ҳайъатлари тавсияномалари асосида кадрларни танлаш ва судья лавозимларига тавсия этиш масалаларини ҳал этиш учун зарур материалларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тақдим этиш, Комиссия топшириғига биноан судларни ташкилий-техника жиҳатидан таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган суд қарорлари, шунингдек бошқа органлар қарорлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш, суд ижрочиси, суд мажлиси котиби кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ҳамда уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ маслаҳатчилари сайловларини тайёрлаш ва ўтказиш ҳамда уларни ўқитиш ишларини ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департамент тўғрисидаги Низом, Департаментнинг штатдаги ходимлари сони 31 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси, ходимлари сони 109 нафардан иборат бўлган жойлардаги бўлимлари тузилмаси 1—4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бевосита Департаментга бўйсуниши, Департамент томонидан шакллантирилиши ва маблағ билан таъминланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Департамент ва унинг жойлардаги бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг мавжуд штатдаги ходимлари сони ҳисобига ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг тегишли бўлимлари тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларнинг жорий фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш, уларнинг биноларини қуриш, харажатларини таъминлаш ва қўриқлаш Департамент томонидан республика бюджети, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент директори судларни навбатдаги молия йилида молиялаштириш тўғрисидаги таклифларни бевосита Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бюджет молиявий маблағлари тақсимланишини ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда тегишли банк тузилмалари орқали судларга етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги бюджетларни шакллантиришда республика бюджетида Департамент ва судлар фаолиятини молиялаштириш учун алоҳида сатрда зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг янги ташкилий-штат тузилмасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомни тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2001 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда судьяларнинг ҳамда суд процесслари қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Департаментнинг тегишли бинога жойлаштирилишини таъминласин, бериладиган бино жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг қулай ўрнашишини, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти судлар фаолиятини ўрганиш асосида бир ой муддатда судьялар ва судлар аппарати ходимларига илмий асосланган иш юкламалари нормативларини, суд ижрочилари ва суд мажлиси котиблари фаолиятини такомиллаштириш, иш юкламаларини ва улар томонидан бажарилаётган ишлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда судларни тоифалаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Департаментга иккита енгил автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 мартдаги 120-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) асосий вазифалари ва ваколатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департамент юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Департамент Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) фуқаролик ишлари бўйича судлари, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари (кейинги ўринларда Судлар деб аталади) фаолиятини, судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципларига қатъий риоя қилинган ҳолда, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент одил судловни амалга ошириш жараёнига аралашишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судларни молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва харажатларини таъминлаш Департамент томонидан республика бюджети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Департаментга давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар бюджетда алоҳида сатрда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Департаментнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Департамент қуйидаги ваколатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларни ташкил этиш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳокамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли судьялар малака ҳайъати тавсияномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига судья лавозимига кадрларни танлаш ва тавсия этиш масалаларини ҳал этиш учун зарур материалларни (ариза, фикрнома, хулоса, маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни) тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг топшириғига биноан судларни ташкилий-техника жиҳатидан таъминлаш, шунингдек судларнинг кадрлари малакасини ошириш, бу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш ва уни амалий фаолиятга жорий этиш масалалари билан боғлиқ бошқа топшириқларни бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар кадрларининг статистика ва шахсий ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган суд қарорлари, шунингдек бошқа органлар қарорлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширади. Суд ижрочилари, суд мажлиси котиблари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади ва уларнинг малакаси оширилиши учун ҳамда улар томонидан лавозим вазифалари бажарилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар ва судлар аппарати ходимларининг илмий асосланган иш юкламалари нормативларини ишлаб чиқади, судларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларни сайлаш ишларини ташкил этади, шунингдек уларни ўқитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат, моддий ва ижтимоий таъминот шароитларини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни тегишли органларга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларни молиялаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларга ажратилган маблағларни тақсимлайди ва уларнинг штат жадвалларини тасдиқлайди, ажратилаётган маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларни моддий-техника жиҳатидан таъминлайди ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди, судларни техника, жиҳозлар, автотранспорт, мебель ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал маблағлар ўзлаштирилишини таъминлайди, шунингдек уларнинг лойиҳалаштирилиши ва қурилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари билан биргаликда судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар фаолиятини зарур даражада таъминлаш масалалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва бошқа органлардан, корхоналар, муссасалар, ташкилотлардан, мансабдор шахслардан зарур ҳужжатларни ва ахборотни сўрашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Судьялар лавозимига тавсия этиш учун номзодлар захирасини шакллантириш ва уларни танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судьялар лавозимига тавсия этиш учун номзодлар захирасини шакллантириш ва уларни танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш ишлари судьяларнинг малака ҳайъатлари, Департамент ва унинг жойлардаги бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьялар лавозимига танлаш ва тавсия этиш олий малака комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судья кадрлар захирасини шакллантириш, шахсларни судьялар лавозимига тавсия этиш билан боғлиқ барча материалларни дастлабки (биринчи даража) кўриб чиқиш судьялар малака ҳайъати томонидан амалга оширилади. Судьялар малака ҳайъатлари Департаментнинг жойлардаги бўлимлари билан ўзаро ҳамкорликда судларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, муассасалар ва ташкилотларнинг, энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали ҳуқуқшунос ходимларидан, судьялар жамоат бирлашмалари аъзоларидан номзодлар танлайдилар, уларнинг малакасини, маънавий ва ишчанлик фазилатларини ўрганишни ташкил этадилар, малака имтиҳонлари ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захирага киритиш ёки судьяларнинг аниқ бўш лавозимларига тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Департаментнинг жойлардаги бўлимларига юборилади. Судьяларнинг ҳар бир мавжуд бўш лавозимига камида 2-3 номзод таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департамент ва унинг жойлардаги бўлимларининг судьялар малака ҳайъатлари таклифларини умумлаштиришга доир фаолияти судья ходимлар захирасини шакллантириш ва бўш судья лавозимларига тайинлаш учун таклифлар тайёрлаш ишининг иккинчи босқичини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг жойлардаги бўлимлари судьялар малака ҳайъатларидан тушган таклифлар ва материалларни умумлаштирадилар, ўрганадилар ҳамда судьялар кадрлари захирасига киритиш ёхуд аниқ лавозимга тавсия этилган ҳар бир номзод бўйича ўз хулосалари билан бирга кўрсатиб ўтилган материалларни Департаментга юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент судьялар малака ҳайъатларининг таклифлари ва тавсияларини ўзида тўплайди, уларни бундан кейинги ўрганишни ташкил этади, судьялар лавозимига номзодларнинг статистика ва шахсий ҳисобини юритади. Судья лавозимига кадрлар танлаш ва тавсия этиш масаласини ҳал этиш учун зарур материалларни тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тақдим этади. Бўш лавозимларни эгаллашга номзодлар муқобил асосда кўрсатилади – бўш лавозимга камида 2-3 номзод таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар малака ҳайъатларининг материаллари, таклифлари, тавсияномалари, Департаментнинг тавсияномалари судьяларни холис ва самарали танлаш, уларни ўрганиш ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясида кўриб чиқиш учун зарур бўлган кадрлар тўғрисидаги ахборотлар мажмуини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси қонунга мувофиқ кадрларни судьялар лавозимига тайинлаш учун тавсияномалар тайёрлайдиган охирги инстанция ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент номзодларга материаллар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига судья лавозимларига бўш жойлар борлиги ва ваколатлари муддати тугаётган судьялар тўғрисидаги маълумотларни, захирага киритиш учун ёки бўш лавозимларга таклиф қилинган, бироқ комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритилмаган номзодлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли сабаблари кўрсатилган ва тушунтиришлар берилган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатлари муддатлари тугаётган туманлараро, туман (шаҳар) судларига, шунингдек фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари судьяларига, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судларига, ҳарбий судларга нисбатан уларни янги муддатга кўрсатиш тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатларининг ушбу шахсларнинг лавозимга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги тўғрисидаги хулосалари Департаментга юборилади. Департамент тақдим этилган материалларни ўрганиб чиққандан кейин уларни ўз хулосалари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Департамент бўш судьялар лавозимлари ўз вақтида тўлдирилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тақдим этиладиган судьялар кадрлари бўйича материалларнинг тўлиқлиги ва сифати учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захирани шакллантиришга доир таклифлар тайёрлаш ва судьялар лавозимига тавсия этиш учун номзодларни танлаш ишларини ташкил этиш тартиби Департамент Иш тартиби билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департаментга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Департамент директори – Адлия вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Департамент директори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент таркибига бўлим бошлиқлари, бош, етакчи, катта инспекторлар ва мутахассислар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг штат жадвали Департамент директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департамент жойларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида) ҳудудий бўлимларга эга, улар суд қарорларини ва бошқа органлар қарорларини бажариш ишларини ташкил этадилар, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш, шунингдек суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил қилиш ишларини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг ҳудудий бўлимлари юридик шахс ҳисобланади, бевосита Департамент томонидан шакллантирилади ва молиялаштирилади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Департамент директорига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Департамент таркибий бўлинмаларининг, шунингдек ҳудудий бўлимлар бошлиқлари Адлия вазири билан келишилган ҳолда Департамент директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Департамент директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент Иш тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент аппарати ходимларини, шу жумладан жойлардаги бўлимлар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент таркибий бўлинмалари ва жойлардаги бўлимлар бошлиқлари ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент директори Департаментга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Департамент директори жойида бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини ўринбосарлардан бири амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Департамент директорининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош, етакчи, катта инспекторлар ва мутахассислар ўз фаолиятини Департамент директори томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Департамент республика мулки ҳисобланадиган, тезкор бошқариладиган алоҳида мулкка эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 мартдаги 120-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 мартдаги 120-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси
(штатдаги ходимлар сони 7—10 киши)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 мартдаги 120-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг штатдаги ходимлари сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент директори — Адлия вазирининг ўринбосари‎ 1
Департамент директорининг ўринбосари 2‎
Департамент котибияти 2‎

I.

Ташкилий-ҳуқуқий ва кадрлар ишлари бўлими 9‎
Бўлим бошлиғи‎ 1‎
Бош инспектор‎ 3‎
Етакчи инспектор‎ 4‎
Инспектор‎ 1‎

II.

Суд амалиётини ва суд статистикасини тизимли таҳлил қилиш бўлими 4
Бўлим бошлиғи‎ 1‎
Бош инспектор‎ 2‎
Етакчи инспектор‎ 1‎

III.

Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш бўлими 4
Бўлим бошлиғи‎ 1‎
Бош инспектор‎ 1‎
Етакчи инспектор‎ 2‎

IV.

Судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўлими 4
Бўлим бошлиғи‎ 1‎
Мутахассис‎ 3‎

V.

Капитал қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўлими 2
Бўлим бошлиғи‎ 1‎
Мутахассис‎ 1‎

VI.

Бухгалтерия 3
Бош бухгалтер‎ 1‎
Бухгалтер‎ 1‎
Кассир‎ 1‎

Марказий аппарат бўйича ҳаммаси 31
Департамент ҳудудий бўлимлари
Бўлим бошлиғи‎ 14‎
Бош инспектор‎ 14‎
Етакчи инспектор‎ 14‎
Катта инспектор‎ 11‎
Катта бухгалтер‎ 14‎
Кассир‎

14‎

Катта мутахассис‎

14‎

Иш юритувчи‎

14‎

Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бўйича ҳаммаси

109

Департамент бўйича жами

140

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 27-модда)