Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бешинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бешинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
2. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида (янги таҳрири).
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари |
4. «Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Уставини (Дакар, 2008 йил 14 март) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида.
|
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида.
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
9. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
10. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
12. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
14. Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини тайинлаш тўғрисида.
|
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 31 март,
СҚ-76-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 3-сон, 94-модда)