Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.И. Зокировга «Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларининг – шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳолати ҳамда уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш истиқболлари тўрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокировга «Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларининг – шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳолати ҳамда уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш истиқболлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси жорий йил ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.И. Зокировнинг парламент сўровига жавобини муҳокама қилишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун масъул этиб тайинлансин.
3. Ушбу Қарор ва мазкур парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.И. Зокировга юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 12 октябрь,
605-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 10-сон, 322-модда)