Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўҒрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Биринчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 8 июнда киритилган «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–139-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 28 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–146-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 16 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–157-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2016 йил 1 октябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–161-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 6 октябрь,
600-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 10-сон, 317-модда)