Ҳужжат кучини йўқотган 04.07.2024 03.10.2002 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.07.2024
Ҳужжат 03.10.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА МАҲСУЛОТЛАР ҲАМДА ХИЗМАТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, унинг замонавий халқаро нормалар ва талабларга мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек халқаро стандартлардан фойдаланиш асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («Ўздавстандарт») Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча жисмоний шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар амалга оширилиши ва уларга риоя этилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилаётган илмий-тадқиқот ишлари асосида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг янги рўйхатини, уларни ҳар йили янгидан пайдо бўлган маҳсулотлар хизматлар турларини, шунингдек жорий этилаётган янги технологиялар ва материалларни ҳисобга олган ҳолда, тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ва унга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий давлат стандартлари ва эталонларини ишлаб чиқиш ва уларни халқаро тизимлар билан уйғунлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турдош маҳсулотлар стандартларини ишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашиш, улар фаолиятига илмий-методик раҳбарликни ва назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар ва хизматлар синовини ўтказиш ва сертификатлаштиришнинг замонавий тизимини ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича «Ўздавстандарт» марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари аппаратининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 54 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган сони 170 киши этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директорига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида бошқарув тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига бош директорнинг икки нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган «Ўздавстандарт» маркази марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари негизида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 5-иловага мувофиқ хўжалик ҳисобидаги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган «Ўздавстандарт» маркази марказий аппаратининг хўжалик ҳисобидаги ўлчов ва калибрлаш бўлимлари негизида хўжалик ҳисобидаги Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги икки ҳафта муддатда Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки, синов ва сертификатлар бериш масалалари Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг ҳудудий органларига, шунингдек тегишли синов лабораторияларига эга бўлган ва белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган турдош маҳсулотларни сертификатлаштириш бошқа органларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Эталон» заводлари, фирма дўкони бўлган босмахонанинг қийматини баҳоласин ҳамда уларни хусусийлаштириш жадвалини тасдиқласин, уларнинг устав фондларида давлат улуши 25 фоиз бўлишини назарда тутсин, ушбу улушларни «Ўзстандарт» агентлигига ишончли бошқарувга берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро кенгаш ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш ҳамда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, сертификатлаштиришни ривожлантириш, такомиллаштириш ва унинг ягона тизимини яратиш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари техник қўмиталарининг стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар махсус жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлар, метрология ва сертификатлаштиришнинг мажбурий талабларини бузганлик учун жарималар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инспекторларининг маҳсулот сотилиши (етказиб берилиши, сотилиши)ни тақиқлаш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларининг хўжалик фаолияти юритувчи субъектлар томонидан бузилганлиги учун жарималар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш органларини ва синов лабораторияларини аккредитация қилганлик учун тўлов;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг таркибига кирувчи аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ҳамда синов лабораторияларининг даромадларидан 20 фоиз маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, махсус жамғарма маблағлари илмий-техника ишланмаларини, қонун ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни, Стандартлар ва эталонлар давлат реестрлари юритишни, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаси моддий-техника базасини ривожлантиришни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда Махсус жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг янги рўйхатини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда 2003—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасини янада ривожлантириш учун зарур эталонлар ва юқори аниқликка эга бўлган ўлчов воситаларининг барча манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган рўйхатини тузсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи умумий равишда фойдаланиладиган зарур норматив ҳужжатлар рўйхатини белгиласин ҳамда жорий йил охиригача уларнинг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини жорий йил охиригача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 3 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
342-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг ташкилий
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ходимлар сони — 248 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*штатдаги ходимлар ўз хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари (СМБ) аппаратининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг жами сони — 170 киши, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — 24; Тошкент ва Фарғона вилоятларида — 19; Самарқанд вилоятида — 17; Қашқадарё вилоятида — 15; Бухоро ва Наманган вилоятларида — 10; Қорақалпоғистон Республикасида ва Андижон вилоятида — 9; Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида — 8; Жиззах ва Навоий вилоятларида — 7.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н И З О М
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзстандарт» агентлиги деб аталади)нинг «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятига тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзстандарт» агентлиги ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва уни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органи ҳисобланади, ушбу соҳалардаги ишларни амалга оширишнинг умумий қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзстандарт» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган халқаро шартномаларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзстандарт» агентлиги ўз фаолиятини жойлардаги давлат бошқаруви ва ҳокимияти бошқа органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда юридик шахслар ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзстандарт» агентлиги ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги низомлар асосида ўз фаолиятини амалга оширадиган ўзига бўйсунувчи ҳудудий органлар орқали ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги, унинг ҳудудий органлари, унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналар стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, маҳсулотлар ва хизматлар сифатини бошқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларининг ягона тизимини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Ўзстандарт» агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар «Ўзстандарт» агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча жисмоний шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг бажарилиши ҳамда уларга амал қилиниши устидан назоратни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилаётган илмий-тадқиқот ишлари асосида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш бўйича ишларни амалга оширишнинг, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлиги шакллари ва методлари умумий қоидаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратиш, стандартларни ва техник шартларни, эталонларни ва физик ҳажмлар бирликларини белгилаш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг янги рўйхатини, уларни ҳар йили янгидан пайдо бўлган маҳсулотлар ва хизматлар турларини, шунингдек жорий этилаётган янги технологиялар ва материалларни ҳисобга олган ҳолда, тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий давлат стандартлари ва эталонларини ишлаб чиқиш ва уларни халқаро тизимлар билан уйғунлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатланган маҳсулотлар, сифатни бошқариш тизимлари, сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар, синов лабораториялари (марказлари), сифат бўйича эксперт-аудиторлар давлат реестрини, юритиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турдош маҳсулотлар стандартларини ишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашиш, улар фаолиятига илмий-методик раҳбарликни ва назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаш, ўлчовлар бирлигини сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотлари ягоналигини, шунингдек уларни чет мамлакатларнинг халқаро (минтақавий) ва миллий тизимлари билан уйғунлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сифатига ва хавфсизлигига бўлган талабларга риоя этишни ҳамда ўлчашларнинг нотўғри натижалари салбий оқибатларини назорат қилиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штрихли кодлаштириш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларнинг Давлат реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлар ва техник шартлар талабларига риоя этилишини, сертификатлаштириш ўлчовлари ва қоидаларининг ягоналиги таъминланишини, сертификатлаштирилган маҳсулотларни, шунингдек метрологик таъминлаш қоидаларига ва ягоналигига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг сифатини, сақланишини, ташилишини ва сотилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ахборот ресурсларини ва стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни сифати, классификациялаш, кодлаштириш, шу жумладан штрихли кодлаштириш инфратузилмасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
физик бирликлар эталонларини ўлчаш, сақлаш ва тегишли даражада сақлаш ягоналигини ва ишончлилигини таъминлаш, давлат метрология хизмати ва эталон базасини ривожлантириш, энг юқори аниқликдаги ўлчовларнинг янги методлари ва воситаларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, ўлчаш, назорат қилиш ва синаш методлари ва воситаларини стандартлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар ва хизматларни синаш ва сертификатлаштиришнинг замонавий тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида юкланган бошқа вазифалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзстандарт» агентлиги қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими, Ўзбекистон Республикаси ўлчовлар бирлигини таъминлаш давлат тизими, Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими, Ўзбекистон Республикаси аккредитация қилиш тизими ва ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотларининг фаолият кўрсатишини ва уларнинг такомиллаштирилишини, шунингдек уларни маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини оширишда ва экспорт потенциалини кўтаришда, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантиришда республика иқтисодиёти тармоқларига кўмаклашиш мақсадида чет мамлакатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий тизимлари билан уйғунлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинадиган маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, чет мамлакатларнинг мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган хизматларни сертификатлаштиришни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, тармоқ, маъмурий-ҳудудий стандартларни ва уларга ўзгартиришларни, корхоналарнинг маҳсулотлар (хизматлар)га техник шартларини, стандартларини ва уларга ўзгартиришларни, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш бўйича амал қилинадиган ҳужжатларини, шунингдек норма ва қоидаларни тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларни маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, шунингдек синаш ва ўлчаш методлари бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда белгиланган тартибда стандартларни, техник-шартларни ишлаб чиқиш ҳамда стандартлаштириш соҳасидаги фаолиятга методик раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш учун стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни шакллантиришда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюмлар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқариш ва юқори аниқликдаги ўлчов техникасини таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчов воситалари турларини тасдиқлаш бўйича синовлар ва метрологик аттестация ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини бошқариш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро амалиётига ўтишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришни ривожлантириш ва аккредитациянинг асосий йўналишларини, концепцияларини, истиқболли дастурларини ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлар ва техник шартлар талабларига риоя этилиши, ўлчовларнинг ягоналиги ва сертификатлаштириш қоидаларининг таъминланиши, сертификатлаштирилган маҳсулотлар, шунингдек метрологик таъминлаш қоидаларига ва ягоналигига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг сифати, сақланиши, ташилиши ва сотилиши устидан назоратни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш ҳамда сифатини яхшилаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш, синаш, сифатини яхшилаш соҳасидаги атамалар ва таърифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматлар сифатини, синашни ва сертификатлаштиришни бошқариш соҳасидаги ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат назорати, шунингдек маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш натижаларини таҳлил қилиш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлилигини ошириш ҳамда сифатни таъминлаш ва бошқариш тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида хорижий ташкилотлар ва фирмалар билан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, сифатни бошқариш, маҳсулотлар ва хизматларни синаш ва сертификатлаштириш соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг стандартлаштириш, метрология, маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятига методик раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан стандартларга риоя қилиш, ўлчовлар ягоналигини ва сертификатлаштириш қоидаларини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологик хизматлар, синаш лабораториялари (марказлари), юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчаш, таҳлил қилиш, калибрлаш лабораторияларини, сертификатлаштириш органларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва фирмалар уставларининг, улар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш фаолияти бўйича ижро этувчи ҳокимият органларида рўйхатдан ўтказилгунгача, келишиб олинишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқликни аниқлаш мақсадида маҳсулотлар ва хизматлар сифати мониторингини ўтказиш ҳамда сифатни яхшилаш бўйича тавсияномалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Ўзстандарт» агентлигининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзстандарт» агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши ва риоя этилиши мажбурий бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш ва норматив ҳужжатлар чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш масалаларини ҳал этиш учун давлат бошқарув органларини, юридик шахслар бирлашмаларини, корхоналар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Ҳукуматга киритиш, стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар ва хизматлар сифатини сертификатлаштириш ва назорат қилиш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар ва республика жамоат бирлашмаларидан «Ўзстандарт» агентлигига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгашда давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий шериклар билан биргаликдаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг стандартлаштириш, метрология, маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича ахборотларини тинглаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бирлашмаларидан стандартлаштириш бўйича базавий ташкилотлар ва техник қўмиталар ташкил этишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, республика халқ хўжалиги учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш муаммоларини кўриб чиқиш бўйича вақтинчалик илмий-техника комиссиялари тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартлар ва техник шартларга риоя қилиниши, ўлчовларнинг, сертификатлашнинг ягоналиги таъминланиши, истеъмолчилар ва давлат манфаатларини, шу жумладан одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсизлик, атроф муҳитнинг муҳофаза қилиниши, маҳсулотларнинг мувофиқлиги ва ўзаро бир-бирининг ўрнини босувчанлиги, ресурсларни тежаш, уларни назорат қилиш методларининг ягоналиги ва маркировка қилинишининг ягоналиги билан боғлиқ стандартлар ва техник шартлар талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек экспортга етказиб берилаётган ва импорт бўйича олинаётган маҳсулотлар сифати устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат метрология назоратини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилинаётган маҳсулотлар кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида сотиш ва сақлаш корхоналарида назорат харидини ўтказиш йўли билан маҳсулотлар сифатининг давлат назоратини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир кўрсатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий чора-тадбирларни қўлланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг техник даражаси ва сифатини оширишни таъминламайдиган ҳамда истеъмолчилар талабларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатлари ва белгиларининг, аккредитация қилиш ва аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аттестат (гувоҳномалар)ни бекор қилиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар, хизматлар, сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш ва мувофиқлик сертификатлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштирилган маҳсулотлар (хизматлар), сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар, юклаб жўнатишдан олдинги инспекция органлари, синов, ўлчаш, текшириш ва калибрлаш лабораториялари устидан инспекция назорати ўтказиш, улар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартларда ва техник шартларда маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматлар сифатига нисбатан аҳоли турмуши ва саломатлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, мувофиқлик, ўзаро бир-бирининг ўрнини босишни ва ресурсларни тежашни таъминлашга йўналтирилган талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш бўйича халқаро, минтақавий, давлатлараро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзстандарт» агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида унинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудига кириш, шунингдек зарур ҳужжатлар ва ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзстандарт» агентлиги ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва жамоат ташкилотлари билан бевосита ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзстандарт» агентлигини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бош директорга ва Бош директор ўринбосарларига айни бир вақтда лавозимига кўра Стандартлар ва ўлчовларнинг ягоналигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспектори ва давлат бош инспекторининг ўринбосарлари вазифалари юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзстандарт» агентлиги бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда агентликка юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Бош директор ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппарати тузилмасини ва ходимларнинг белгиланган сони доирасида штатлари жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги, шунингдек унинг ҳудудий бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, сифат ва давлат назорати бўйича органлари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзстандарт» агентлигида таркибида Бош директор, унинг ўринбосарлари, шунингдек марказий аппаратнинг бошқа юқори малакали раҳбар ходимлари бўладиган 7 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби (унинг таркибига лавозимига кўра кирувчи шахслардан ташқари) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқлари лавозимига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги устидан назорат бўйича давлат бош инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса – тегишли ҳудудий бош инспекторларнинг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари «Ўзстандарт» агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бўлимларининг зиммасига давлат назоратини амалга ошириш юкланган бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, мутахассислари лавозимига кўра айни бир вақтда стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги устидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар давлат инспектори ёки давлат ишончли вакили сифатида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ўзстандарт» агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш бюджет маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Ўзстандарт» агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг жами сони — 747 киши
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 19-сон, 146-модда; 2003 й., 7-8-сон, 61-модда; 2004 й., 20-сон, 236-модда, 31-сон, 357-модда, 43-сон, 456-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2013 й., 34-сон, 454-модда; 2015 й., 42-сон, 534-модда; 2017 й., 23-сон, 473-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)