Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгаши тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага* мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 декабрь,
418-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 12-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)