Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008 27.09.2002 йилдаги 335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига истеъмол товарлари олиб келиниши тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2002 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслардан ундириладиган ягона божхона тўлови ТИФ ТН кодидан ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, товарларнинг барча тоифалари бўйича божсиз олиб келиш нормалари қўлланилмасдан товар божхона қийматининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат товарлари бўйича 40 фоизи (ундан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноозиқ-овқат товарлари бўйича 70 фоизи миқдорида тўланиши белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 июндаги 279-сон қарори 2003 йил 1 июлдан бошлаб тўхтатилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 94-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2002 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб келишда жисмоний шахслардан ундириладиган ягона божхона тўлови хорижий валютага йиғим тўланадиган кунда вужудга келган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибга ва тасдиқланган ставкаларга мувофиқ эркин курс бўйича миллий валюта – «сўм»да тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 2-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 248-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 40-модда)1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 27 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 142-модда; 2003 й., 12-сон, 94-модда)