Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
буйруғи
Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 16 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2582-1]
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 22 апрелдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2582, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 234-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди тўртинчи хатбошисидаги «2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли» деган сўзлар «2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 13 декабрь,
49-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2016 йил 9 декабрь
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
2016 йил 9 декабрь
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2016 йил 9 декабрь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2016 йил 9 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 577-модда)